“Спортчилар оиласи – мустаҳкам оила” оилавий спорт ўйинлари

Республикамиз мустақилликка эришгандан буён юртимизда болалар саломатлигини мустаҳкамлаш борасида самарали ислоҳатлар амалга оширилмоқда. Ўтган давр мобайнида аҳоли саломатлигини сақлаш ва яхшилаш, айниқса, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида қатор Давлат Дастурлари ва Ҳукумат Қарорлари қабул қилинди. Аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида кўпгина ишлар амалга оширилди. Бу ишларнинг амалга оширилишида давлат ташкилотлари билан бир қаторда нодавлат ташкилотларнинг ҳам алоҳида ўрни бор. Жумладан, юртимизда жорий йилни муҳтарам Президентимиз томонидан “Мустаҳкам оила йили” деб эълон қилиниши муносабати билан бир қатор оилавий спорт мусобақаларини ташкил этилиши орқали оммавий спорт турлари янада ривожланмоқда ҳамда оила аъзоларнинг жисмонан бақувват, баркамол ва соғлом бўлишига хизмат қилмоқда. Дарҳақиқат оила жамиятнинг бир бўлагидир. Оила соғлом экан жамият соғлом бўлади. Ҳар қандай жамияти соғлом юртнинг келажаги буюкдир. Шу мақсадда, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси жорий йилнинг 28 ноябр куни соат 10:00 да Тошкент шаҳри “Чилонзор” спорт мажмуаси (Чилонзор тумани 3 мавзе, мўлжал Чилонзор савдо мажмуаси)да Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият ва спорт ишлари Тошкент шаҳар Бош бошқармаси ҳамда Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг Тошкент шаҳар филиаллари ҳамкорликда “Спортчилар оиласи – мустаҳкам оила” оилавий спорт ўйинлари ўтказилди. Ғолиб оила Туркияга бир хафталик таътилга юборилади. Мусобақалар 2 босқичда ўтказилиб, 1 босқич туман босқичи, бунда: маҳаллаларда ғолибликни қўлга киритган жамоалар ўртасида (камида учта оилавий жамоа-кўпи билан олтита оилавий жамоа) мусобақа ўтказилади ҳамда ғолиб бўлган оилавий жамоа (биринчи ўрин) шаҳар финал босқичига йўлланма олди. 2-босқич туман босқичида ғолибликни қўлга киритган оилавий жамоалар ўртасида “Спортчилар оиласи – мустаҳкам оила” спорт мусобақасининг якуний босқичи ўтказилди (1-ўринни эгаллаган ғолиб оилавий жамоа – жами 11 та оилавий жамоа). Оилавий спорт ўйинларида югуриш, акробатика, нишонга отиш эстафетаси, ким чаққон ва мерган, моҳир ҳужумчи, арқон тортиш, моҳир ўқотар, чаққон она ҳамда эпчил қиз шартлари бўйича беллашишди. Тадбирдан кўзда тутилган асосий мақсад эса аниқ – оила аъзоларнинг жисмонан бақувват, баркамол ва соғлом бўлишига ва умумий иш қобилиятини ўсишига эришиш; жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни оилаларнинг кундалик турмуш тарзига сингдириш, оила аъзоларини турли спорт ўйинлар ва жисмоний машқларга қизиқтириш, улар сафини кенгайтириш, оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, маҳаллалардаги оилалар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт билан мунтазам шуғулланаётган оилаларни аниқлаб, улар ўртасида мусобақалар ўтказиш ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот этиш орқали бошқа оилалар фаоллигини кучайтиришга эришиш. Тадбир хомийлари: Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва “UT BANK” ЁАЖ. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси мазкур лойиҳани амалга оширишда ҳамкорлик қилган давлат ва жамоат ташкилотларига ҳамда барча оммавий ахборот воситалари ходимларига ўзининг миннатдорчилигини билдиради.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари