24.12.2012
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг вилоятлардаги тиббий-ижтимоий патронаж бригадалари 1 ҳафта мобайнида Республика бўйича жами 2393 нафар аҳолини тиббий кўрикдан ўтказди. Шулардан 273 нафарини ҳарбий қисмларда хизмат бурчини бажараётган ҳарбийлар (Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани 7551-ҳарбий қисм, Қашқадарё вилояти Ҳарбийлар шаҳарчасида, Мирзаобод тумани 21577-51917 ҳарбий қисмда) ташкил этди. Жами 3448 нафар аҳолига 38та маърузалар ўқиб эшиттирилди. Призидентимизнинг 1542-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар, Наманган вилоятида 2 нафар, Фарғона вилоятида 1 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди.