“Камалак жилоси” Республика расмлар кўрик -танлови

“Обод турмуш йили” Давлат Дастурида белгиланган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама баркамол, ақлан етук, жисмонан бақувват этиб тарбиялаш, иқтидорли болаларни қўллаб-қувватлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси кенг доирадаги тадбирларини давом эттирмоқда.

Ҳар йили мунтазам равишда ўтказилиб келинаётган Республика “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланунчилари ўртасидаги анъанавий “Камалак жилоси” расмлар кўрик-танлови бунииг яққол мисолидир. Ушбу танлов “Соғлом авлод учун” халкаро хайрия жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, “Sen yolg’iz emassan” жамғармаси, Ўзбекистон Бадиий Академияси, Ўзбекистон Республикасидаги Миср Араб Республикаси элчихонаси Фан, таълим, маданият маркази билан ҳамкорликда ўтказилди.

Маълумки, “Камалак жилоси” расмлар кўрик-танлови 1997 йилдан буён ўтказилиб, болаларни санъат ва маданиятга бўлган қизиқишларини янада оширишга, иктидорли ёшларни аниқлашга, уларда тасвирий санъат ва бадиий ижодга бўлган қизиқиш ва эътиборини мустаҳкамлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Мазкур танлов бу йили ҳар доимгидан ҳам ўзгача руҳда ўтди. Ўтган йиллар давомида танловда иштирок этиб санъат хусусан, рассомчилик санъатига меҳр кўйган болажонлар бугун жамиятимизнииг муносиб аъзоларига айландилар. Меҳр ва иштиёқ билан қайсидир маънода санъат асарларини яратган жажжи қўлчалар бугун жамиятимиз, Ватанимиз ривожи учун меҳнат килмокда.

Ушбу кўрик-танловда Республикамиздаги “Меҳрибонлик” уйларининг 1500 нафар тарбияланувчилари иштирок этиб, вилоят боскичларида ғолиб деб топилган 100 дан ортиқ акварел расмлар ва 80 дан ортиқ амалий санъат асарлари мазкур кўрик-танловнинг якуний босқичига тақдим этилди ва хайъат аъзолари томонидан тасвирий асарлар йўналишида 4 ёшдан 10 ёшгача  бўлган иштирокчилардан 3 нафар (1,2,3 ўринлар); 10 ёшдан 16 ёшгача бўлган иштирокчилардан З нафар; амалий санъат асарлари йўналишида, 4 ёшдан 10 ёшгача бўлган иштирокчилардан З нафар (1,2,3 ўринлар); 10 ёшдан 16 ёшгача бўлган иштирокчилардан З нафар жами 12 нафар ғолиблар ҳамда 10 та номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди. Танлов ғолиблари тўғрисидаги маълумот илова қилинади.

Кўргазма давомида Тошкент шаҳрининг барча “Меҳнрибонлик” уйларининг иқтидорли тарбияланувчилари ўртасида алоҳида, тезкор расмлар кўрик-танлови ҳам ташкил этилиб, расмлар шу вақтнинг ўзида хайъат аъзолари томонидан баҳоланди.

Танлов кўргазмаси якунида хайъат аъзолари томонидан аниқланган “Камалак жилоси” Республика расмлар кўрик-танлови ғолиблари кимматбаҳо совғалар ва дипломлар билан тағдирланадилар.

“Соғлом авлод учун” жамғармаси ўз ҳамкорларига ва оммавий ахборот воситалари ходимларига ўз миннатдорчилигини билдиради.

 

Javob berish