“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси тиббий-ижтимоий патронаж бригадасининг ҳафталик ҳисоботи

3-10.05.2013

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг вилоятлардаги тиббий-ижтимоий патронаж бригадалари 1 ҳафта мобайнида Республика бўйича жами 2 737 нафар аҳолини тиббий кўрикдан ўтказди. Жами 3 002 нафар аҳолига 62 та маърузалар ўқиб эшиттирилди. Призидентимизнинг 1542-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 133 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 22 майдаги 100-сонли баёни ижросини таъминлаш мақсадида Республика бўйича жами 714 нафар ўсмир қизлар кўрикдан ўтказилди.

 

Javob berish