“Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан “Соғлом авлод – маънавият ёғдусида” шиори остидаги маданий-маърифий тадбирлар ўтказилади

Мазкур тадбир “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси таъсисчилигида жойлардаги таълим бошқарув органлари, ташкилотлар, жамғармалар билан ҳамкорликда худудий бўлинмалар томонидан 2011 йилнинг 20 сентябрдан 1 октябрга қадар энг чекка туманлардаги қишлоқ, овул ҳамда махалла фуқаролар йиғинларида ва шу худуддаги мактабларда 3-босқичда ўтказилади:

1-босқич – бошланғич синфларда (дарс шаклида);

2-босқич – аҳоли ўртасида (учрашув, суҳбат);

3- босқич – маданий-маърифий тадбирлар (ўқитувчи, педагоглар ижодидан кўргазмалар, улар иштирокида спорт мусобақалари ёки танловлар);

1-2 босқичлар 2011 йилнинг 21,23,24,27,29 сентябрь кунлари ўтказилади. Мазкур босқичда худуд миқиёсида ижодий гуруҳ ташкил этилиб, унга вилоят, шаҳар ва туманларда хукуматимизнинг юксак даражадаги мукофотларига сазовор бўлган ватандошларимиз, депутатлар, журналистлар, ёзувчи ва шоирлар, нафақадаги ўқитувчилар, мусиқачилар, уруш ва меҳнат фаҳрийлари, маънавият фидойилари, тиббиёт ходимлари, турли даражадаги нуфузли мусобақаларда ғалаба қозонган спорт усталари жалб этилади.

3 босқич 2011 йилнинг 20,22,26,28,30 сентябрь ва 1 октябрь кунлари ўтказилади.

МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАР

“Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан “Соғлом авлод – маънавият ёғдусида” шиори остидаги маданий-маърифий тадбирлар – устоз ва шогирд анъаналарини юксалтириш, ўқувчиларда Ватанга бўлган муҳаббат ҳиссини шакллантириш, таниқли адиб ва арбоблар, мамлакатимиз ифтиҳори бўлган спортчилар тимсолида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жамиятда ўз ҳалқига меҳр-муҳаббат уйғотиш, тиббий билимларини кенгайтириш орқали саломатликлари ҳақида ғамхўрлик қилишларини ўргатиш.

ЎТКАЗИЛИШ ШАРТИ

Ижодий гуруҳ ўз фаолияти қуйидаги дастурга биноан кун давомида амалга оширади:

–         давра суҳбати, мунозара шаклидаги дарс – соат 8-10 гача;

–         махалла йиғинларидаги учрашувлар         – соат 11-13 гача;

–         маданий-маърифий тадбирлар (1-илова)

Пухта режаланган тадбирлар самимий, ўзаро ишончли руҳда, байрамона кайфиятда ўтишини таъминлаш лозим.

Ҳар бир ижодий гуруҳ амалга оширган ишларининг хисоботларини сўровнома (2-3 иловада) шаклида олиб боради ва белгиланган босқич якунида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасига умумий мониторингини тақдим этади.

Тадбирнинг вилоятларда бориши, ташкил қилиш жараёни ва якунланиши бўйича материаллар мунтазам равишда республика даврий матбуотида (“Соғлом авлод учун”, “Мактабгача таълим” журналлари, “Соғлом авлод”, “Маърифат”, “Маҳалла”, “Учитель Узбекистана” ва бошқа газеталар) ёритиб борилади.

Соғлом авлод – маънавият ёғдусида” шиори остидаги

маданий тадбирлар режаси

т/р Тадбир номи Ўтказилиш муддати Ўтказилиш жойи Масъуллар
1. Бошланғич синф ўқувчилари ўртасида “Ўқитувчим портрети” мавзуида расмлар танлови ва кўргазмасини ташкил этиш 20 сентябрь Энг чекка туман мактаблари кесимида “Соғлом авлод учун” жамғармаси,

Халқ таълими бошқармаси,

“Камолот” ЁИҲ

2. Мактаб ўқувчилари ўртасида “Менинг биринчи ўқитувчим” мавзуида иншолар танловини ўтказиш 22 сентябрь Энг чекка туман мактаблари кесимида (мактаб) “Соғлом авлод учун” жамғармаси,

Халқ таълими бошқармаси,

Маънавият – тарғибот маркази,

“Камолот” ЁИҲ

3. Мактаб ўқувчиларининг ижодий ишлари кўргазмасини ташкил этиш. 26 сентябрь Энг чекка туман мактаблари кесимида (мактаб) “Соғлом авлод учун” жамғармаси,

Халқ таълими бошқармаси,

Маънавият – тарғибот маркази,

“Камолот” ЁИҲ

4. Ўқитувчи ва мураббийлар оилалари ўртасида “Отам, онам ва мен спортчилар оиласи” мавзуида спорт тадбирларини ўтказиш. 28 сентябрь Туман, шахар спорт мажмуалари “Соғлом авлод учун” жамғармаси,

Халқ таълими, Маданият ва спорт ишлари бошқармаси,

Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси,

“Камолот” ЁИҲ

5. Нафақадаги ўқитувчилар, кекса устозлар иштирокида “Сизлар бизга ҳамиша ўрнаксиз” мавзуида учрашув ўтказиш. 30 сентябрь Туман, шахар мактаблари “Соғлом авлод учун” жамғармаси,

Халқ таълими, Маданият ва спорт ишлари бошқармаси,

Ўзбекистон Ҳалқ демократик партияси,

Маънавият – тарғибот маркази,

“Камолот” ЁИҲ

6. Мактаб ва махсус мактаб интернатлари ўқувчилари ўртасида “Сизга эҳтиром азиз устозлар!” мавзуида байрам тадбири ҳамда “Соғлом авлод – маънавият ёғдусида” шиори остидаги ҳафталикнинг ёпилиш маросимини ўтказиш.

(ушбу тадбирда юқорида ўтказилган мусобақа ва танловлар ғолиблари, уларнинг ота-оналари таклиф этилиб барчаси тақдирланади)

1 октябрь Туман, шахар мактаблари “Соғлом авлод учун” жамғармаси,

Халқ таълими, Маданият ва спорт ишлари бошқармаси,

Ўзбекистон Ҳалқ демократик партияси,

Маънавият – тарғибот маркази,

“Камолот” ЁИҲ,

Изоҳ: Режадаги тадбирлар белгиланган муддатларда ўтиши шарт. Ўтказиладиган тадбирларга ижодий гуруҳни жалб этилса мақсадга мувофиқ бўлади. Режанинг 1,2,3-бандларидаги тадбирлар энг чекка туман мактабларидаги ўқувчиларга бўлган эътибор ва иқтидорлиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилади. (Масалан, Қамаши туманининг 12,25,27,31,……-сонли мактаблари ўртасида.)

Javob berish