“Соғлом авлод” болалар соғломлаштириш оромгоҳиниг 2 сменаси давом этмоқда

Аввал хабар берилганидек “Соғлом авлод учун” жамғармаси қошидаги Тиббий – ижтимоий марказида ташкил этилиб келинаётган “Соғлом авлод” болалар соғломлаштириш оромгоҳининг 2 сменаси ўз фаолиятини бошлади.

Ушбу оромгоҳда болажонларни кўнгилли дам олишлари учун турли маънавий – маърифий, маданий ва спорт тадбирлари, давра суҳбатлари хамда интеллектуал кўрик-танловлар ташкил этилади. Шунингдек, болажонлар жамғарманинг Тиббий-ижтимоий маркази шифокорлари томонидан доимий равишда тиббий назоратда бўлдилар.

Javob berish