“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси тиббий-ижтимоий патронаж бригадасининг ҳафталик ҳисоботи

14-21.06.2013

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг вилоятлардаги тиббий-ижтимоий патронаж бригадалари 1 ҳафта мобайнида Республика бўйича жами 2 648 нафар аҳолини тиббий кўрикдан ўтказди. Шулардан 247 нафарини ҳарбий қисмларда хизмат бурчини бажараётган ҳарбийлар ташкил этди. Жами 3 407 нафар аҳолига 10 та маърузалар ўқиб эшиттирилди. Призидентимизнинг 1542-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 10 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 22 майдаги 100-сонли баёни ижросини таъминлаш мақсадида Республика бўйича жами 103 нафар ўсмир қизлар кўрикдан ўтказилди.

 

Javob berish