“Ариран” пансионати қариялари тиббий кўрикдан ўтказилди

2013 йил 9 ойи давомида Республика тиббий-ижтимоий патронаж кўчма бригадалари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 851 та қишлоқ ва 2274 та маҳаллаларидаги 36 604 та оилаларнинг ижтимоий шароити, ундаги психологик муҳит ва болалар соғлиги ўрганилди. Тиббий кўрик давомида жами    175 403 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан, аёллар 84 202 (68 069 ни туғиш ёшида ва 16 133 ни қария аёллар); болалар 45 705 нафар; ўсмирлар 36 121 (29 325 нафари ўсмир қизлар); эркаклар 9375 нафарни, 6924 нафар ногиронлар ташкил қилди.

Республикамизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, айниқса ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг турмуш даражаси ва ҳаёт сифатини ошириш, уларни ижтимоий таъминлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 майдаги ПҚ-1542-сонли “2011-2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори доирасида жадал суратда ишлар олиб борилмоқда. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси тиббий-ижтимоий патронаж бригадалари Республикамиз миқёсида маҳаллалар ва қишлоқларда бўлиб, аҳолини ва уларнинг оила аъзоларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишиб, уларга соғлом турмуш тарзи ва уни тўғри шакллантириш мавзуларида тиббий маслаҳатлар беришмоқда.

Жумладан, жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги тиббий-ижтимоий патронаж бригадалари шифокорлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, Республикамиздаги қишлоқ ва маҳаллаларда бўлишиб, оилаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди.

Тиббий ижтимоий муҳофазага муҳтож аҳоли қатлами ичида ёлғиз кексалар, ногиронлар, пенсионерлар алоҳида ўрин тутади. 2013 йил 9 ой давомида тиббий-ижтимоий патронаж билан 11 191 нафар пенсионерлар қамраб олинди. Шундан 1 341 нафар ёлғиз кексалар (471 нафарини ёлғиз ногиронлар, 870 нафарини ёлғиз пенсионерлар) ташкил этди. Ёлғиз қариялар, ногиронлар ва пенсионерлар замонавий тиббий асбоб-ускуналари ультратовуш ва электрокардиография текширувлари ёрдамида тиббий кўрикдан ўтказилди. Хайрия ёрдами сифатида 1 333 нафарига дори-дармонлар, санитария-гигиена воситалари 487 нафарига кийим-кечак, озиқ-овқат маҳсулотлари хайрия ёрдами сифатида тарқатилди.

Ушбу ишларни давом эттириш мақсадида, жорий йилнинг 3-4 октябр кунлари жамғарма тиббий-ижтимоий маркази (Ш. Рашидов кўчаси 94а-уй)да Ариран” пансионати қариялари тиббий кўрикдан ўтказилади. Тиббий кўрик “Соғлом авлод учун” жамғармаси тиббий-ижтимоий маркази шифокорлари томонидан амалга оширилди. Тиббий кўрик давомида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мавзусида тушинтириш ишлари олиб борилди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ушбу тадбирни амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва ҳомийларга, ОАВ орқали ёритишда кўмаклашган журналист ва мухбирларга ўзининг миннатдорчилигини билдиради.

 

Javob berish