“Эрта никоҳнинг салбий оқибатлари” мавзуида маърузалар ўқилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” жамғармасининг Тошкент шаҳар таянч маскани 10-28 сентябр кунлари жамғарма тиббий-ижтимоий маркази билан ҳамкорликда 48-сонли оилавий поликлиника тор мутахассислари ҳамкорлида Шайхонтоҳур туманидаги 19, 34, 42, 59, 59, 115-сонли умумтаълим мактабларининг жами 400 нафардан ортиқ ўсмир қизлари тиббий кўрикдан ўтказилди. “Балоғат даври”, “Ўсмир қизлар гигиенаси”, “Соғлом турмуш тарзи тамойиллари” ва “Эрта никоҳнинг салбий оқибатлари” мавзуларида маърузалар ўқилди.

2 октябр куни 28-сонли оилавий поликлиникада Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, Учтепа туман ҳокимлиги ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди бўлимлари ҳамкорликда “Оилада тиббий маданиятни ошириш”, “Оилаларнинг тиббий ижтимоий патронаж тизими самарадорлигини ошириш” ва “Қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш” мавзуларида учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилди. Тадбирда жами 65 нафар иштирокчи қатнашди.

Мулоҳаза билдириш