Қарши шаҳридаги 19, 25, 39, 26, 15, 12-сонли мактабларда очиқ мулоқотлар, учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” жамғармасининг Қашқадарё вилояти минтақавий филиали тиббий – ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 15-20 октябр кунлари Вилоят “Камолот” ЁИҲ, Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда “Сен соғлом турмуш тарзини танла!” шиори остида эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатларини тиббий асосларига таянган ҳолда статистик маълумотлар орқали уни олдини олиш борасида Қарши шаҳридаги 19, 25, 39, 26, 15, 12-сонли мактабларда очиқ мулоқотлар, учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилди. Ўсмир қизларни тўгараклар ва сексияларга кўпроқ жалб қилиш шунингдек, улар ўзларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун спортнинг маълум бир тури билан мунтазам шуғулланишлари борасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. Шунингдек, жамғарма филиали томонидан улар соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи буклетлар тарқатилди.

20-25 октябр кунлари Косон туманидаги Обод, Ширинтепа, Гулбоғ маҳалла фуқаролар йиғинларида эрта ва мажбурий никоҳнинг олдини олиш, мажбурий таълимни давом эттириш, оилада тиббий муҳитни шакллантириш каби мавзуларда ўсмир қизлар ва уларнинг ота-оналари билан давра суҳбатлари ўтказилди. Қизларни оилавий хаётга тайёрлаш, уларни ҳар хил тўгарак (тикиш, бичиш, пазандачилик)ларга аъзо қилиш ҳақида тарғибот ишлари олиб борилди.

 

Мулоҳаза билдириш