Навоий вилояти Кармана туманидаги 4-сонли мактабда тахсил олаётган ўсмирлар ўртасида давра суҳбати ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” жамғармасининг Навоий вилояти минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 12-21 феврал кунлари Кармана туманидаги “Уйрот”, “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи аҳоли ўртасида “Эрта турмушга беришнинг салбий оқибатлари” мавзуида давра суҳбатлари ўтказилди. Тадбирда 156 нафар аҳоли иштирок этди. Навоий шаҳридаги 7-12-сонли мактабда таҳсил олаётган 157 нафар ўсмирлар ўртасида “Қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Навоий вилояти Кармана туманидаги 4-сонли мактабда тахсил олаётган 65 нафар ўсмирлар ўртасида “Эрта турмушга беришнинг салбий оқибатлари” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

12-21 феврал кунлари Кармана туманидаги “Айрончи”, “Хончорбоғ” маҳалла фуқарлар йиғинларида яшовчи аҳоли ўртасида “Эрта турмушга беришнинг салбий оқибатлари” мавзуида 187 нафар аҳоли ўртасида давра суҳбатлари ўтказилди. Кармана туманидаги 4-сонли мактабда таҳсил олаётган 65 нафар ўсмирлар ўртасида “Эрта турмушга беришнинг салбий оқибатлари” мавзуида давра суҳбатлари ўтказилди.

Мулоҳаза билдириш