25 нафар ўсмир қизлари ўртасида давра суҳбатлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2013 йил 30 майдаги ВМ/6-2013-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” жамғармасининг Тошкент вилояти минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 12 феврал кунлари Ўрта-Чирчиқ туманидаги 1-сонли мактабда вояга етмаган жами 30 нафар ўсмир қизлар ўртасида “Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари”, “ОИТС касаллигини олдини олиш”, “Ўсмир қизлар гигиенаси”, “Гижжа касаллигини олдини олиш” мавзуида давра суҳбатлари ўтказилди.

12 феврал куни Ўрта Чирчиқ туманидаги 48-сонли мактабда вояга етмаган жами 35 нафар ўсмир қизлар ўртасида “Соғлом онадан — соғлом бола”, “Ўсмирлар гигиенаси”, “ОИТС касаллигини олдини олиш”, “Гиёҳвандликнинг олдини олиш йўллари”, “Қариндош-уруғ орасидаги турмушнинг салбий оқибатлари”, “Гижжа касаллигини олдини олиш” мавзуида давра суҳбатлари ўтказилди. 21 ноябр куни Қуйи Чирчиқ туманидаги “Кетмонтепа” қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли “Қизил шарқ”, “Пахтаобод”, “Мингчинор”, “Чақмоқ” маҳаллаларининг вояга етмаган жами 25 нафар ўсмир қизлари ўртасида “Гиёҳвандликининг олдини олиш йўллари”, “Қариндош-уруғ орасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари”, “ОИТС нима?”, “Гижжа касаллигининг асоратлари” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.

Мулоҳаза билдириш