Шовот туман “Конли” маҳалласида “Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш-давлат ҳимоясида” мавзуcида давра суҳбатлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2014 йил 29 майдаги ВМ/6-2014-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” фонднинг Хоразм вилояти ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 16-20 июн кунлари Шовот тумани “Қиёт”, “Шовотқалъа”, “Қангли” ва “Конли” қишлоқларининг “Комилжонота”, “Идалиқалъа”, “Пахтакор”, “Маданият”, “Арбоблар”, “Бўзқалъа”, “Гулистон” ва “Охунбобоев” маҳаллаларида, 16-18 июн кунлари Боғот тумани Енгилсаноат ҳамда маиший хизмат касб-ҳунар коллежида, “Кулон қорабоғ” қишлоғида, 16 июн куни Урганч шаҳар “Жинговуз” маҳалласида, 23-27 июн кунлари Шовот тумани “Моноқ” ва “Айротом” қишлоқларининг “Пахтакор”, “Оқ-ёп” ва “Моноқ” маҳаллаларида, 23-26 июн кунлари Янгиариқ тумани Иқтисодиёт коллежида, Қўшкўпир тумани Ақдарпанд коллежида, Хива тумани Тиббиёт коллежида, Хонқа тумани Педагогика коллежларида, 25 июн куни Шовот туман “Моноқ” маҳалласида, 26 июн куни 29-сон маҳалласида, 16 июн куни Шовот туман “Конли” маҳалласида “Шаърий никоҳ ва унинг оқибатлари”, “Эрта турмуш қуриш ва унинг салбий оқибатлари”, “Оилавий ҳаётга тайёрмисиз?” ҳамда “Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш-давлат ҳимоясида” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди. Тадбирларда жами 745 нафар аҳоли қамраб олинди.

17-27 июн кунлари Хонқа тумани “Олажа” ва “Мадир” маҳалласида, Қўшкўпир тумани “Ақдарпанд” маҳалласида, Урганч тумани “Чолиш” ва “Чаккашоликор” маҳалласида, Янгибозор тумани “Боғолон”, “Ширин Кўнғирот” маҳалласида, Боғот тумани “Найман” ва “Боғолон” маҳалласида “Оилавий ҳаётга тайёрмисиз?”, “Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш-давлат ҳимоясида”, “Эрта турмуш-бошимга мушт”, “Ўз вақтида турмуш қуриш-оила мустаҳкамлиги пойдевори” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди. Тадбирларда жами             392 нафар аҳоли қамраб олинди.

Мулоҳаза билдириш