589 нафар иштирокчилар ўртасида давра суҳбатлари ва маърузалар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2014 йил 29 майдаги ВМ/6-2014-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” фонднинг Сирдарё вилояти ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 11-25 июн кунлари давомида Янгиер шаҳар “Обод юрт” маҳалла фуқаролар йиғинида, Мирзаобод тумани “Чинобод” қишлоқ врачлик пунктида, Сирдарё тумани “Сирдарё” болалар соғломлаштириш оромгоҳида, Мирзаобод тумани “Баҳористон”, “Йўлдошобод”, “Ёшлар” қишлоқ врачлик пунктларида “Эрта никоҳ қуришнинг салбий оқибатлари ҳақида биласизми?”, “Турмуш қуришда қизлар учун керакли маслаҳатлар”, “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!” каби мавзуларда жами 589 нафар иштирокчилар ўртасида давра суҳбатлари ва маърузалар ўтказилди.

11-25 июн кунлари давомида Янгиер шаҳар “Обод юрт” маҳалла фуқаролар йиғинида, Мирзаобод тумани “Чинобод” қишлоқ врачлик пунктида, Сирдарё тумани “Сирдарё” болалар соғломлаштириш оромгоҳида, Мирзаобод тумани “Баҳористон”, “Йўлдошобод” ва “Ёшлар” қишлоқ врачлик пунктларида “Эрта никоҳ қуришнинг салбий оқибатлари ҳақида биласизми?”, “Турмуш қуришда қизлар учун керакли маслаҳатлар”, “Гиёҳвандликни тўхтатайлик!”, “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!”, “Оилада тиббий маданиятни ошириш”, “Шахсий гигиена” каби мавзуларда давра суҳбатлари ва маърузалар ўтказилди. Тадбирда жами 589 нафар иштирокчи қамраб олинди. Шундан 180 нафари аёллар, 316 нфари болалар, 59 нафари ўсмирлар, 47 нафари ўсмир қизлар ва 26 нафари эркакларни ташкил этди. Фонд томонидан дори-дармон, тиббий гигиеник воситалар ва тиббий қўлланмалар тарқатилди.

Мулоҳаза билдириш