Ҳарбий қисм аскарлари ўртасида турли мавзуларда тарғибот ва ташвиқот ишлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2014 йил 29 майдаги ВМ/6-2014-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” фонднинг Сурхондарё вилояти ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси томонидан 25-29 август кунлари оралиғида маҳаллаларда ҳарбий хизматга чақирилган ҳарбий қисм аскарлари ўртасида “Гиёҳвандликни олдини олиш”, “ОИТС ва ОИВ касаллиги ва унинг профилактикаси”, “Репродуктив саломатлик”, “Тамаки чекишнинг олдини олиш”, “Ногирон бола туғилишини олдини олиш”, “Қариндош уруғлар ўртасидаги никоҳларнинг ҳавф-хатари”, “Соғлом оилани шакллантириш”, “Соғлом турмуш тарзи асослари”, “Никоҳдан ўтувчи шахсларни мажбурий тиббий текширувдан ўтказиш йўли билан соғлом оила қуриш” каби мавзуларда тарғибот ва ташвиқот ишлари ўтказилди.

Мулоҳаза билдириш