стол тенниси бўйича XI – Республика ўсмирлар турнири

h“Соғлом авлод учун” кубоги учун стол тенниси бўйича XI – Республика ўсмирлар турнири ҳам ўсмирлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва спортга бўлган қизиқишни уйғотиш, халқаро майдонларда муносиб иштирок эта оладиган спорт усталарини тайёрлаш мақсадида 2014 йил 2-4 декабр кунлари Тошкент шаҳридаги “Қушбеги” спорт мажмуида ташкил этилди. Ушбу турнир “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари ва Халқ таълими вазирликлари, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Ўзбекистон стол тенниси Федерацияси ҳамкорлигида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда.

Спорт – саломатлик гарови. У руҳнинг тетиклигини, таннинг саломатлигини таъминлайди. Шу боисдан ҳам соғлом ва ҳар томонлама баркамол авлод тарбиясида спортнинг ўрни беқиёсдир. Юртимизда болалар ва ўсмирлар спорти ривожига алоҳида аҳамият бериб келинмоқда. Турли-туман спорт мусобақаларини ташкил этиш орқали ёшларни оммавий тарзда спортга жалб этишга эришилмоқда.

Ўзбекистонга стол тенниси 1957 йилда кириб келган бўлиб, ҳозирги кунда эса стол тенниси Федерациясининг 118 та бўлимлари мавжуддир. Мазкур спорт тури билан 14 мингдан ортиқ болалар шуғулланишади ва уларнинг сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри спортчилари халқаро турнир ва мусобақаларда ғолибликни қўлга киритиб, юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқдалар.

“Соғлом авлод учун” кубоги учун стол тенниси бўйича XI – Республика ўсмирлар турнири ҳам ўсмирлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва спортга бўлган қизиқишни уйғотиш, халқаро майдонларда муносиб иштирок эта оладиган спорт усталарини тайёрлаш мақсадида 2014 йил 2-4 декабр кунлари Тошкент шаҳридаги “Қушбеги” спорт мажмуида ташкил этилди. Ушбу турнир “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари ва Халқ таълими вазирликлари, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Ўзбекистон стол тенниси Федерацияси ҳамкорлигида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда. Мазкур йиллар давомида турнир иштирокчилари сони ва савияси анча ортди.

Ушбу турнирда Республикамизнинг барча вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳридан 1-босқичда ғолибликни қўлга киритган жами 56 нафар 2002-2003 йилларда туғилган ўсмирлар қатнашадилар. Мусобақа иштирокчилари жуфтлик ва якка тартибдаги мусобақаларда ўзаро беллашдилар. Турнир жуфт разряд асосида қиз ва ўғил болалар орасида Олимпия, яъни ўйинни тарк этиш тизими бўйича ўтказилади.

Турнир ғолиблари ташкилотчилар томонидан тайёрланган дипломлар ва совғалар билан тақдирландилар. Албатта, мусобақада иштирок этган барча ўғил-қизлар умрларини спортга бағишламасликлари мумкин, лекин уларнинг келажакда ҳар томонлама баркамол авлод бўлиб вояга етишишларига ишонамиз. Фонд томонидан турнирнинг барча қатнашчилари ва уларнинг мураббийлари иссиқ овқат ва жой билан таъминландилар.

Javob berish