ўсмирлар ўртасида давра суҳбатлари ўтказилди

meeting oЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2014 йил 29 майдаги ВМ/6-2014-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом авлод учун” фонднинг Бухоро вилояти ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси томонидан 1-15 декабр кунлари Жондор тумани Кўп тармоқли марказий поликлиникаси, Қоракўл тумани Кўп тармоқли марказий поликлиникаларида,   тиббий-ижтимоий патронаж мутахассислари томонидан: “Қариндошлар ўртасидаги никоҳ нима учун хавфли?”, “Туғруқлар оралиғини сақлашнинг афзалликлари”, “35 ёшдан ошган аёлларда туғруқларнинг салбий оқибатлари”, “Туғма гипотериоз ва фенилкетонурия”, “ОИВ ва ОИТС ҳақида эшитганмисиз?” мавзуларида 4 маротаба маъруза ўтказилди. Иштирокчилар сони-236 нафарни ташкил этди.

Вилоят соғлиқни сақлаш, “Маҳалла” хайрия фонди ва Скрининг маркази билан ҳамкорликда Бухоро шаҳар 4, 20, 7-сонли маҳалла фуқаролар йиғинларида “Соғлом турмуш тарзи”, “Камқонлик қандай касаллик”, “Она ва бола скрининг давлат дастури”  мавзусида учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилди. Иштирокчилар сони 253 нафар.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари