3-сонли поликлиникада тиббий кўрик ташкил этилди

 TIP

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг 2014 йил 29 майдаги ВМ/6-2014-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш бўйича Жиззах вилояти ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси томонидан 2015 йилнинг16 март куни куни Жиззах туманидаги 31-сонли умумтаълим мактабда ўқувчи ёшлар орасида “Эрта турмушга чиқиш ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди ва мавзуга оид буклетлар тарқатилди. Жами иштирокчилар сони 75 нафарни ташкил этди. 17 март кунлари Енгил саноат коллежида вояга етмаганлар ўртасида “Эрта турмушга чиқиш ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари”, “Оилада тиббий маданиятни шакллантириш” мавзуларида давра суҳбати ўтказилди. Жами эшитувчилар 62 нафарни ташкил этди. 23 март куни Сайлжойи академик лицейида “Эрта турмушга чиқиш ва қариндошлар ўртасидаги никохнинг салбий оқибатлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Жами иштирокчилар 74 нафарни ташкил этди. 24 март куни Жиззах шаҳар 6Педогогика касб-ҳунар коллежида “Эрта турмушга чиқиш ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари”, “Хавфли, юкумли, туғма ва ирсий касалликларнинг олдини олиш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш уларни гиёҳвандлик, алкогол ва тамаки махсулотларининг зарарли таъсирларидан ҳимоялаш”, “Оилада тиббий маданиятни шакллантириш” мавзулларида давра суҳбати ташкил этилди. Жами иштирокчилар 93 нафарни ташкил этди. 27 март куни Фориж тумани Маиший касб ҳунар коллежида вояга етмаганлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида “Эрта турмушга чиқиш ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари”, “Сиз скрининг текширувини биласизми?”, “Камқонликнинг олдин олса бўладими?” мавзуларида давра суҳбати ташкил этилди. Жами эшитувчилар сони 60 нафарни ташкил этди.

2015 йилнинг 18 март куни Жиззах тумани Ўзбекистон қишлоқ врачлик пунктида аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Жами 45 нафар эшитувчилар қатнашган “Эрта турмушга чиқиш ва қариндошлар ўртасидаги никохнинг салбий оқибатлари”, “Сиз скрининг текширувини биласизми?”, “Камқонликнинг олдин олса бўладими?” мавзуларида давра суҳбати ташкил этилди. 19 март куни Зафаробод туман “Соғлом авлод учун” фонди таянч пункти Ёрқин қишлоқ врачлик пункти ва Чорвадор қишлоқ фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда аҳоли ўртасида “Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари” ва “Қариндошга қуда бўлманг” мавзулларида давра суҳбати ташкил этилди ва мавзуга оид буклетлар тарқатилди. Жами эшитувчилар сони 30 нафарни ташкил этди. 25,26 март куни Жиззах туман Хайраобод қишлоқ врачлик пунктида аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. “Эрта турмушга чиқиш ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари”, “Сиз скрининг текширувини биласизми?”, “Камқонликнинг олдин олса бўладими?” мавзуларида давра суҳбати ташкил этилди Жами 62 нафар эшитувчилар қатнашган. 27 март кунлари Жиззах тумани Зиёкор қишлоқ врачлик пунктида тиббий кўрик ташкил этилди ва “Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари”, “Хомиладор аёллар нималарни билиш керак”, “Туғриқнинг оралиғини сақлашнинг афзаликлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Жиззах шаҳар 3-сонли поликлиникада тиббий кўрик ташкил этилди. Шунингдек оилаларда тиббий маданиятни юксалтириш мақсадида “Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари”, “Хомиладор аёллар нималарни билиш керак”, “Туғлиқнинг оралиғин сақлашнинг афзаликлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Иштирокчиларга дори-дармонлар тарқатилди. Жами эшитувчилар 39 нафарни ташкил этди.

Мулоҳаза билдириш