Аёллар ва уй бекалари ўртасида “Аёллар спорт фестивали” ўтказилди

Ҳукуматга қарашли бўлмаган “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 17 июлдаги 10-10-22-5-сонли “Республика Мустақиллигининг 24 йиллигига бағишланган “Аёллар спорт фестивали”ни ўтказиш бўйича 5-сонли йиғилиш баённомаси” ижросини таъминлаш мақсадида қатор тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, Тошкент шаҳрида 27 июл куни 94-сонли мактабда спорт фестивалининг волейбол тури бўйича мусобақалар ўтказилди. 28 июл куни Тошкент молия институти спорт мажмуасида спортнинг 7 та тури бўйича жами 341 нафар ёши 25 ёшдан кичик бўлмаган аёллар ва уй бекалари ўртасида “Аёллар спорт фестивали” ўтказилди. Мусобақаларнинг 5 та номинациясида ғолиб бўлганларга умумий қиймати 164,9 минг сўмлик вазалар эсталик совғалари сифатида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан берилди. Тадбирда “Соғлом авлод учун” фонди Тошкент шаҳар таянч маскани директори М.Махкамбоева иштирок этди.

Мулоҳаза билдириш