Германия Федератив Республикаси шифокорлари яна юртимизда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги ПҚ-2487-сонли Қарори билан тасдиқланган “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурининг 22-бандига мувофиқ, болаларни республика клиникаларида ва тиббиёт марказларида ҳамда чет элда соғломлаштириш, шу жумладан: ногирон болаларни Германия клиникаларида тезкор даволаш; кам таъминланган оилалардаги юқори лаб ва қаттиқ танглайнинг туғма нуқсонлари бўлган ва оёқларнинг туғма нуқсонлари (маймоқлик) ва бўйин қийшайиши билан боғлиқ туғма ортопедик касалликларга чалинган болаларни тезкор даволаш, куйишнинг асоратлари бўлган болаларни пластик операциялар қилиш борасидаги ишларда “Соғлом авлод учун” фондининг алоҳида ўрни бор. Фонд оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, кам таъминланган оилалардаги бемор болаларни ижтимоий ва тиббий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида муҳим ишларни амалга ошириб келмоқда. Шу мақсадда, Фонд томонидан бемор болаларни чет эл нуфузли клиникаларида даволаш учун махсус дастур ишлаб чиқилган.

2002 йилда “Соғлом авлод учун” фонди, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти томонидан уч томонлама ҳамкорлик битими имзоланган эди. Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти 1967 йили ташкил топган бўлиб, 35 дан ортиқ давлатлар билан ўзаро хамкорлик қилади. Ҳамкорлик доирасида 12 ёшгача бўлган бемор ва ногирон болаларни даволаш ва реабилитация қилиш билан шуғулланадилар.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки 2015 йилнинг 18-25 июн кунлари Германиялик мутахассислар томонидан республикамиз ҳудудларидаги жами 505 нафарга яқин бемор болалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, 35 нафар бемор болаларнинг ҳужжатлари танлаб олиниб, Германия клиникаларида соғломлаштирилмоқда.

Шунингдек, жорий йилнинг 17 феврал куни эса Тошкент халқаро аэропортидан 11 нафар бемор болалар Германия клиникаларида даволаниш учун жўнаб кетишиб, ўтган йиллар давомида Германияга даволаниш учун жўнатилган 13 нафар бемор болалар даволаниш курсларини ўтаб, 21 феврал куни соғломлаштирилиб юртимизга қайтишди.

Ушбу ҳамкорликнинг давоми сифатида жорий йилнинг 16-22 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 мартдаги 10-10/1-139-сонли тасдиқланган Дастури доирасида Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти мутахассислари   16-17 март кунлари Фонднинг тиббий-ижтимоий Маркази (Юнусобод тумани Ш.Рашидов кўчаси 94а-уй)да Фарғона, Андижон, Наманган, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги бемор болаларни тиббий кўрикдан ўтказилади. Шунингдек Жиззах ва Сирдарё (18 март куни – Жиззах шаҳри вилоят кўптармоқли болалар тиббий марказида) Қашқадарё, Сурхондарё ва Бухоро (19 март куни – Қарши шаҳри вилоят кўптармоқли болалар тиббий марказида), Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Навоий ва Хоразм (20 март куни – Самарқанд шаҳри вилоят кўптармоқли болалар тиббий марказида) вилоятларидаги бемор болаларни тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик натижаларига кўра энг оғир деб топилган бемор болалар жорий йилнинг август ойида Германиянинг нуфузли клиникаларида даволаниш учун 6 ойдан 3 йилгача бўлган вақтга жўнатилади.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ана шундай хайрли ишларни ташкил этишида яқиндан ёрдам бераётган барча хомий ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ходимларига ўз миннатдорчилигини билдиради ва келажакдаги ҳамкорликка чорлайди.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари