“Соғлом авлод учун” фонди мурувват йўналишида хайрия тадбирларини амалга ошириш, ўз Низоми ҳамда Давлат Дастурларининг ижросини таъминлаш мақсадида Республикамиздаги тиббий-ижтимоий муассасалар, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, “Меҳрибонлик”, “Мурувват” ва “Саҳоват” уйлари, махсус мактаб интернатлари тарбияланувчиларини қўллаб-қувватлаш учун дори-дармон, тиббиёт жиҳозлари, санитария-гигиена воситалари, кийим-кечак, озиқ-овқат, ногиронлик аравачалари, спорт инвентарларидан иборат мурувват ёрдамларини топшириб келмоқда.
2016 йил давомида “Соғлом авлод учун” фондига халқаро ҳамкор ташкилотлар томонидан дори-дармон, тиббиёт анжомлари, мультивитамин, ногиронлик аравачалари, витаминлаштирилган сабзавот аралашмаси кўринишидаги мурувват ёрдамлари келтирилмоқда. Ушбу мурувват ёрдамлари фонднинг ҳудудий филиаллари, ҳудудий Соғлиқни сақлаш бошқармалари орқали республикамиздаги тиббий ва махсус болалар муассасаларига тақдим этилди.
“Соғлом авлод учун” фонди томонидан USAID халқаро ташкилотининг “Тинчлик йўлидаги озиқ-овқат ёрдами” дастури доирасида 17 май куни соат 11:00да Фонд мажлислар зали (Яшнобод тумани Истиқбол кўчаси 15-уй, мўлжал: “Баҳор” ресторани)да “Витаминлар билан бойитилган қуритилган сабзавот шўрвасининг сил билан касалланган беморлардаги ижтимоий аҳамияти” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида АҚШнинг “Resource and Policy Exchange” халқаро ташкилоти томонидан 2010-2015 йилларда келтирилган умумий қиймати 1520400 АҚШ долларига тенг бўлган 581,3 т витаминлар билан бойитилган қуритилган сабзавот шўрвасининг Республикамиздаги тиббий ижтимоий муассаларига тарқатилганлиги ҳамда унинг аҳамияти мавзусига бағишланади. Давра суҳбатида USAID халқаро ташкилоти, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш, Меҳнат ва Адлия вазирликлари, юртимиздаги бир қатор соғлиқни сақлашга ихтисослаштирилган халқаро ташкилотлар вакиллари, республикамиздаги тиббиёт Марказлари шифокорлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш лозимки, “Соғлом авлод учун” фонди, АҚШнинг “Resource and Policy Exchange” нодавлат нотижорат ташкилоти USAID халқаро ташкилотининг иқтисодий кўмаги доирасидаги “Тинчлик йўлидаги озиқ-овқат ёрдами” дастури
2009 йилдаги ўзаро келишув меморандуми орқали амалга оширилиб келинмоқда. USAID халқаро ташкилотининг “Тинчлик йўлидаги озиқ-овқат ёрдами” дастури доирасида жорий йилнинг июн ойида 112,5 т витаминлар билан бойитилган қуритилган сабзавот шўрвасини келтириб, тақсимот асосида юртимиздаги тиббий ва ижтимоий муассасаларга тарқатилади.
2015 йилда эса “Соғлом авлод учун” фонди “Resource and Policy Exchange” халқаро ташкилоти билан ҳамкорликдаги лойиҳаси асосида келтирилган мурувват юки Фонд ва унинг ҳудудий филиаллари ҳамда Соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлари орқали республикамиздаги 119 та тиббий ва ижтимоий муассасаларига топширилди.
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ушбу хайрия тадбирини амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва ҳомийларга ҳамда оммавий ахборот воситаларига ўз миннатдорчилигини билдиради.