Ёз ўтмоқда соз!!!

2016 йилнинг 29 июл куни соат 17:00да Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Конструктор” оромгоҳида болалар учун Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деб номлаган маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 1 апрелдаги 10/10-21-1-сонли тасдиқланган “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди Васийлик Кенгаши мажлисининг 7-сонли баённомаси ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда 2015-2016 ўқув йили болаларнинг ёзги таътил вақтларида дам олишларини мазмунли ҳамда қизиқарли тарзда ташкил этиш мақсадида алоҳида чора-тадбирлари режаси ишлаб чиқилган бўлиб, унда кўп болали ва кам таъминланган оилалар фарзандлари, “Меҳрибонлик” уйлари, махсус мактаб-интернатлари тарбияланувчилари ҳамда ногирон болаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган дастурлар бўйича тиббий, хайрия ҳамда маданий-маърифий йўналишларда бир қатор ишларни амалга ошириб келмоқда.

2016 йил ёз ойларида эса ижтимоий муҳофаза муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда таътил кунларини мароқли ўтишини ташкил этиш мақсадида, Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонасининг грант маблағлари доирасида жами
119 нафар “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари Самарқанд вилояти Самарқанд туманидаги “Охалик” оромгоҳи ва Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Конструктор” оромгоҳларига жалб этилди.

Самарқанд вилояти Самарқанд туманидаги “Охалик” оромгоҳида 2-мавсум 18-29 июн кунлари ташкил этилиб, унда жами 30 нафар болалар соғломлаштирилди.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Конструктор” оромгоҳида 3-мавсум 8 июлдан 22 июлгача давом этб, унда жами 50 нафар болалар соғломлаштирилди.

4-мавсум 22 июлдан 2 августгача давом этиб, унда жами 39 нафар болалар соғломлаштирилди.

Ушбу оромгоҳлар болажонларнинг таътил кунларини янада мазмунли ва мароқли ўтказиш, уларда Ватанга бўлган муҳаббат ва миллий ғурур туйғусини шакллантириш каби мақсадларда ташкил этилган.

Президентимизнинг “Савоб ишни ҳар ким ҳар куни қилиши керак” деган сўзларида олам-олам маъно мужассам. Дарҳақиқат, бирор бир инсоннинг кўнглини кўтариш, қўлдан келганча ёрдам бериш ҳақиқий инсоний фазилатдир. Агар бу кўнгил эндигина дунёни англаётган, мурғак қалб бўлса-чи? Унда болаларнинг кўзларидаги қувончни кўриб бу дунёда яшамоқнинг маъносини англагандек бўлади киши.

Javob berish