Олис манзиллар сари

Тадбирдан кўзданган асосий мақсад экологик жиҳатдан ноқулай шароитда истиқомат қилувчи аҳолини айниқса ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, шунингдек, чекка қишлоқларда яшаётган аёллар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш ҳамда мурувват ҳаракатини ривожлантириш ишига кенг жамоатчилик эътиборини жалб этиш.

Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПҚ-4947-сонли Қарори билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 222-бандида кўрсатилган Республиканинг экологик жиҳатдан ноқулай минтақаларида яшовчи (Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари) аҳоли учун “Саломатлик” поездларини ташкил этиш йўли билан чекка туманларда яшовчиларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун “Sog`lom avlod uchun” фонди ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикасининг чекка ҳудудларига Тошкент – Қорақалпоғистон – Жаслиқ – Мискин – Тўрткўл –Тошкент йўналишидаги “Саломатлик” поезди 16-28 май кунлари ташкил этилди.

Маълумот ўринида айтиб ўтиш жоизки, 2017 йил 21-29 март кунлари Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари учун Тошкент – Сариосиё – Қумқўрғон – Бойсун – Дарбанд – Оқрабод – Деҳқонобод – Қарши – Тошкент йўналишида ҳамда 19-27 апрел кунлари Навоий вилоятининг чекка ҳудудларига Тошкент – Тинчлик – Конимех – Қора-қата – Мустақиллик – Аджибугут – Қизилқудуқ – Бузаубай – Учқудуқ II – Тошкент йўналишларида “Саломатлик” поездлари ташкил этилди. Ушбу “Саломатлик” поездларининг мутахассислари томонидан 5586 нафар аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик билан бир қаторда “Саломатлик” поездининг фаолияти давомида вилоятдаги 56 та тиббий ва ижтимоий муассасаларга шунингдек, 5970 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга манзилли равишда озиқ-овқат пакетлари (1000 дона) ҳамда тиббий кўриклардан ўтган аҳолига алоҳида кийим-кечак, дори-дармон, витамин, тиббиёт жиҳозлари, санитария-гигиена воситаларидан иборат жами 17 млрд. 766,4 млн. сўмлик инсонпарварлик ёрдами тарқатилди.

Навбатдаги “Саломатлик” поезди учун “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан махсус вагонлар тақдим этилиб, юқори малакали шифокорлар гуруҳи аҳолига зарур тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида 16 май куни соат 18:05 да Тошкент Марказий вокзалидан йўлга чиқди. Ушбу малакали шифокорлар билан бирга жойларда фонднинг Қорақалпоғистон Республикаси кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси ходимлари ҳам аҳолига тиббий хизмат кўрсатади. Ушбу инсонпарварлик ёрдами умумий қиймати 15 млрд. 167,2 млн. сўмлик озиқ-овқат, кийим-кечак ҳамда дори-дармон ва тиббиёт анжомлари, тиббиёт жиҳозлари, санитария-гигиена воситаларидан иборат мурувват ёрдамларидан ташкил топган.

Мазкур поезд ўз режаси давомида  Қорақалпоғистон, Жаслиқ, Мискин, Тўрткўл станцияларининг яқин ҳудудларидан ташқари фонднинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси орқали ҳудуддаги марказий шифохоналар, вилоят болалар ва туғруқ комплексларига ҳамда кўзи ожиз, ақли заиф ва кар-соқов болалар махсус мактаб интернатларига ўз ёрдамини кўрсатилган.

 

Мулоҳаза билдириш