Тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг вилоятлардаги кўчма тиббий-ижтимоий патронаж бригадалари 1 ҳафта мобайнида Республика бўйича жами 5 831 нафар аҳолини тиббий кўрикдан ўтказди. Шулардан 179 нафарини ҳарбий қисмларда хизмат бурчини бажараётган ҳарбийлар (Тошкент шаҳар Бектемир туманидаги 92451-сонли ва 30163-сонли ҳарбий қисмларда, Сирдарё вилояти Ширин шаҳридаги 71355-сонли ҳарбий қисмида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари) ташкил этди. Жами 4 311 нафар аҳолига 98 та маърузалар ўқиб эшиттирилди.

Javob berish