“Она Ватан тарихи” шиори остида Самарқанд шаҳрига саёҳат

   Сизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 мартдаги 01-07/1-655-сонли “2018 йилги “Наврўз” умумҳалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари тўғрисида”ги мажлиси баёни 1-иловаси 17-бандида кўрсатилган ёшларни маънавий салоҳиятини ошириш, уларни миллий қадриятларимиз, тарихий, маданий меросларимиз ва урф одатларга содиқлик руҳида тарбиялаш мақсадида Тошкент шаҳридаги “Меҳрибонлик” уйлари, махсус мактаб-интернатлар тарбияланувчилари учун юртимиздаги тарихий обидалар, зиёратгоҳлар ва муқаддас қадамжоларга бепул саёҳатлар уюштириш бўйича ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда бир қатор ишларни амалга ошириб келмоқда.

   Бу борада ёш авлодни маданий меросимизни асраб-авайлашга ўргатиш, тарихий қадамжоларга саёҳатни ташкил этиш, диққатга сазовор жойлар билан таништириш мақсадида, фонд ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан бир қатор тадбирлар ўтказилиб унда болалар ва қизлар жалб этилди.

  Ушбу хайрли ишларни давом эттириш мақсадида, “Соғлом авлод учун” фонди, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ билан ҳамкорликда 2018 йилнинг 23 март куни Тошкент шаҳридаги 22-сонли ва 23-сонли “ Меҳрибонлик ”  уйларининг жами 50 нафар тарбияланувчилари учун тарихий Самарқанд шаҳрига бир кунлик (бепул) саёҳат ташкиллаштирилди. Саёҳат давомида болажонлар Регистон майдони, Самарқанд тарихи музейи, Гўри Амир мақбараси, Шоҳи Зинда ансамбли билан танишадилар.

   Ушбу тадбир болажонларнинг “Наврўз”  умумҳалқ байрами муносабати билан ташкил этилганлиги, болажонларнинг Ватанга ва миллий қадрятларимизга бўлган муҳаббат ва миллий ғурур туйғусини шакллантириш, буюк боболаримиздан қолган меросларни асраб-авайлаш каби мақсадларга эришишга туртки бўлди.

   Дарҳақиқат, бирор бир инсоннинг кўнглини кўтариш, қўлдан келганча ёрдам бериш ҳақиқий инсоний фазилатдир. Агар бу кўнгил эндигина дунёни англаётган, мурғак қалб бўлса-чи? Унда болаларнинг кўзларидаги қувончни кўриб бу дунёда яшамоқнинг маъносини англагандек бўлади киши.

   “Соғлом авлод учун” фонди ҳам ана шу нақлга амал қилган ҳолда фаолият олиб боради, ҳамда ана шу эзгу мақсад йўлида ҳамкорлик қилаётган барча ташкилотларга, ҳусусан тадбир ёритилишида амалий ёрдамини аямаган оммавий ахборот воситалари вакилларига ўзининг самимий миннатдорчилигини билдиради.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари