Соғломлаштириш дастури амалда

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди жисмонан бақувват, маънан етук, руҳан тетик фарзандларни тарбиялашда, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, “Соғлом авлод” ҳаракатини ривожлантириш мақсадида бир қатор тадбирларни ўтказмоқда.

Маълумки, Фонд бир қатор халқаро ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳукуматимиз қарорлари ҳамда Давлат дастурлари ижросини таъминлаш мақсадида бемор ва ногирон болаларни соғломлаштиришда қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Мазкур йўналишда Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти, Корея Республикасининг Пундан Ча университети госпитали, Ин Ха университети госпиталларида туғма юрак нуқсони, терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан оғриган Ўзбекистонлик бемор болаларни бепул соғломлаштирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1  августдаги ПҚ-2221-сонли “Ўзбекистонда аҳоли репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш оналар, болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш Давлат дастури тўғсида”ги Қарори ва “Соглом она ва бола йили” Давлат Дастурини ижроси таъминлаш мақсадида болаларни республика клиникаларида ва тиббиёт марказларида ҳамда чет элда соғломлаштириш, шу жумладан: туғма юрак нуқсонлари билан туғилган ва сурункали остеомиелит билан касалланган болаларни соғломлаштириш ва тезкор даволаш борасидаги ишларда “Соғлом авлод учун” фондининг алоҳида ўрни бор.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Давлат дастурлари ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор халқаро ташкилотлар жумладан, “Friedensdorf International” (Германия) халқаро ташкилоти, Кореянинг “Junior Chamber International – JCI” халқаро ёшлар ташкилоти, Ча Университети қошидаги Пундан Ча ва Ин Ха университетлари билан ҳамкорликда туғма юрак нуқсонлари билан туғилган болалар, терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан оғринган бемор болаларни соғломлаштириш лоиҳаларини амалга ошириб келмоқда.

“Соғлом авлод учун” фонди 2016 йилдан бошлаб “Сежонг” госпитали билан унумли ҳамкорликни йўлга қўйди. Шунингдек, 2018 йилдан бошлаб Кореянинг “Саужин” фонди билан болаларни беғерез тиббий кўрикларини амалга ошириш ва Корея Республикаси нуфузли клиникаларида соғломлаштириш бўйича муваффақиятли битимга эришилди.

“Соғлом авлод учун” фонди билан ҳамкорликни давом эттириш мақсадида “Седжонг” Госпитали ходимлари ва “Сауджин” фонди вакиллари 2-4  май кунлари амалга ошириладиган ташриф доирасида “Соғлом авлод учун” фонди биносига, фонд тиббий-ижтимоий марказига ташриф буюришлари ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институти Клиникасида туғма юрак нуқсони ташхисли бемор болаларни умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш режалаштирилган.

2018 йилнинг 3 май куни юқорида қайд этилган хайрия ишларини амалга ошириш мақсадида делегация вакиллари Тошкент педиатрия тиббиёт институти Клиникасида 40 нафар туғма юрак нуқсони ташхисли бемор болаларни умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишади. Бемор болаларнинг 6 нафари Корея Республикасининг “Седжонг” Госпиталида соғломлаштирилади.

 “Соғлом авлод учун” фонди ана шундай хайрли ишларни ташкил этишида яқиндан ёрдам бераётган барча ҳомий ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ходимларига ўз миннатдорчилигини билдиради ва келажакдаги ҳамкорликка чорлайди.

Javob berish