«Камалак жилоси» кўрик-танлови кўтаринки руҳда бўлиб ўтди

Барчамизка маълумки  “Камалак жилоси” расмлар кўрик-танлови 1997 йилдан буён ўтказилиб, болаларни санъат ва маданиятга бўлган қизиқишларини янада оширишга, иктидорли ёшларни аниқлашга, уларда тасвирий санъат ва бадиий ижодга бўлган қизиқиш ва эътиборини мустаҳкамлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Мазкур танлов бу йили ҳар доимгидан ҳам ўзгача руҳда ўтади. Ўтган йиллар давомида танловда иштирок этиб санъат хусусан, рассомчилик санъатига меҳр кўйган болажонлар бугун жамиятимизнииг муносиб аъзоларига айландилар. Меҳр ва иштиёқ  билан  қайсидир маънода санъат асарларини яратган жажжи қўлчалар бугун жамиятимиз, Ватанимиз ривожи учун меҳнат килмокда.

             Бу йилги танлов ҳам “Соғлом авлод учун” халкаро хайрия Фонди, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, “Sen yolg’iz emassan” Фонди, Ўзбекистон Бадиий Академияси билан ҳамкорликда 2018 йил 5 октябр куни соат 10:00 дан 13:00 га қадар Тошкент Фотосуратлар уйида бўлиб ўтди.

                  Ушбу кўрик-танловда Республикамиздаги  “Меҳрибонлик” уйларининг 1200 нафар тарбияланувчилари иштирок этиб, вилоят боскичларида ғолиб деб топилган 100 дан ортиқ акварел расмлар ва 80 дан ортиқ амалий санъат асарлари мазкур кўрик-танловнинг якуний босқичига тақдим этилди. Ҳайъат аъзолари томонидан тасвирий асарлар йўналишида 4 ёшдан 10 ёшгача  бўлган иштирокчилардан 3 нафар (1,2,3 ўринлар); 10 ёшдан 16 ёшгача бўлган иштирокчилардан З нафар (1,2,3 ўринлар); амалий санъат асарлари йўналишида  4 ёшдан 10 ёшгача бўлган иштирокчилардан З нафар (1,2,3 ўринлар); 10 ёшдан 16 ёшгача бўлган иштирокчилардан З нафар (1,2,3 ўринлар) жами 12 нафар ғолиблар ҳамда 10 та номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди. 

           Шунингдек кўрик танловни кўтаринки руҳда ўтишида  "Ором" рақс гуруҳининг ҳамда шаҳримиздаги Эстрда ва цирк коллежи талабаларининг чиқишлари кўрик-танлов қатнашчиларининг, айниқса болажонларнинг қалбларига қувонч бағишлади.

         Кўргазма давомида Тошкент шаҳри “Меҳрибонлик” уйларининг  иқтидорли тарбияланувчилари ўртасида алоҳида, тезкор расмлар кўрик-танлови ҳам ташкил этилди.

         Танлов кўргазмаси якунида хайъат аъзолари томонидан аниқланган “Камалак жилоси” Республика расмлар кўрик-танлови ғолиблари “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия Фонди хамда “Sen yolg’iz emassan” Фонди томонидан қимматбаҳо совғалар ва дипломлар билан тақдирландилар.

        “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия Фонди ушбу тадбирни ўтказилишида амалий ёрдам кўрсатганлари учун барча ташкилот ва оммавий ахборот воситаларига ўз миннатдорчилигини билдиради.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари