«Siloam Center for the Blind» хайрия ташкилоти юртимизда хайрли ишларини давом эттирмоқда

“Sog`lom avlod uchun” халқаро хайрия фонди мурувват йўналишида хайрия тадбирларини амалга ошириш, ўз Низоми ҳамда Давлат Дастурларининг ижросини таъминлаш мақсадида Республикамиздаги тиббий-ижтимоий муассасалар, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, “Меҳрибонлик”, “Мурувват” ва “Саҳоват” уйлари, махсус мактаб интернатлари тарбияланувчиларини қўллаб-қувватлаш учун дори-дармон, тиббиёт жиҳозлари, санитария-гигиена воситалари, кийим-кечак, озиқ-овқат, ногиронлик аравачалари, спорт инвентарлари ва бошқалардан иборат мурувват ёрдамларини топшириб келмоқда.

Мазкур хайрли ишларни давом эттириш мақсадида, фонд ҳамкор халқаро ташкилотлар билан бир қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда. Жумладан 2015-2018 йиллар Кореянинг “Siloam Center for the Blind” хайрия ташкилоти билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг ихтисослаштирилган махсус мактаб интернатларини моддий техник базасини мустаҳкамлаш бўйича лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳар Кўзи ожизлар махсус мактаби ва Тошкент вилояти Оҳангарон тумани 58-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаблари учун умумий 85248 АҚШ долларига тенг бўлган спорт, мусиқа, ўқув ва тиббиёт жиҳозларидан иборат мурувват юклари топширилди. Шунингдек лойиҳа доирасида Тошкент вилояти Оҳангарон тумани 58-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган ёрдамчи мактабининг жами 46 нафар ўқитувчилари Республика педагог ходимлар ва кадрларни қайта тайёрлаш малакасини ва малакасини ошириш институтида махсус семинар тренингда малака оширишди.

Шунингдек,  Тошкент вилояти Янгийўл шаҳридаги 70-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаби учун умумий 35900 АҚШ долларига тенг бўлган спорт, мусиқа, ўқув ва тиббиёт жиҳозларидан иборат мурувват юклари топширилди. Тошкент вилояти Янгийўл шаҳридаги 70-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган ёрдамчи мактабининг жами 33 нафар ўқитувчилари Республика педагог ходимлар ва кадрларни қайта тайёрлаш малакасини ва малакасини ошириш институтида махсус семинар тренингда малака оширишди.

Корея Республикасининг “Siloam Center for the Blind” халқаро ташкилоти шифокорлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси офталмология шифохонасида беморларда катарактани бартараф қилиш ва кўз гавҳарини алмаштириш борасида аҳолини умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди ва 31 нафар беморлар жарроҳлик амалиётларини ўтказишиб соғломлаштиришди. Жорий йил декабрь ойида Қорақалпоғистон Республикаси офталмология шифохонасига “Siloam Center for the Blind” халқаро ташкилоти томонидан дори-дармонлар мурувват ёрдамлари сифатида топширилди.

Шунингдек, Ўзбекистонлик 3 нафар врач офтальмологлар ва 8 нафар реабилитолог ва физиотерапевт йўналишларидаги врачлар Корея Республикасида малака ошириб қайтишди.

Ушбу ҳамкорликнинг давоми сифатида 2018 йилда “Siloam Center for the Blind” халқаро ташкилоти томонидан Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий амалий тиббиёт марказига жами 137 млн. сўм ҳамда 17 225.59 АҚШ долларига тенг бўлган реабилитация ва физиотерапия тиббиёт жиҳозлари етказиб берилди.    

Шунингдек, 2018 йилнинг 10-14 декабрь кунлари Корея Республикаси DAEGU Университети профессори Kim Tae Ho ва “Siloam Center For The Blind” хайрия ташкилоти вакиллари иштирокида реабилитация ва физиотерапия йўналишидаги мутахассислар учун Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий амалий тиббиёт марказида тренинг машғулотлари ўтказишди.

Мазкур тренинг машғулотлари якунида “Siloam Center For The Blind” хайрия ташкилоти томонидан 2018 йил 14 декабрь куни 12 нафар тренинг иштирокчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

“Sog`lom avlod uchun” халқаро хайрия фонди ушбу хайрия тадбирини амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва ҳомийларга ҳамда оммавий ахборот воситаларига ўз миннатдорчилигини билдиради.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари