“Americares” ҳалқаро ташкилоти делигацияси

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди мурувват йўналишида хайрия тадбирларини амалга ошириш, ўз Низоми ҳамда Давлат Дастурларининг ижросини таъминлаш мақсадида Республикамиздаги тиббий-ижтимоий муассасалар, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, “Меҳрибонлик”, “Мурувват” ва “Саҳоват” уйлари, махсус мактаб интернатлари тарбияланувчиларини қўллаб-қувватлаш учун дори-дармон, тиббиёт жиҳозлари, санитария-гигиена воситалари, кийим-кечак, озиқ-овқат, ногиронлик аравачалари, спорт инвентарларидан иборат мурувват ёрдамларини топшириб келмоқда.

Жорий йил давомида “Соғлом авлод учун” фондига халқаро ҳамкор ташкилотлар томонидан дори-дармон, тиббиёт анжомлари, мультивитамин, ногиронлик аравачалари, витаминлаштирилган сабзавот аралашмаси кўринишидаги мурувват ёрдамлари, дори дармонлар келтирилмоқда. Ушбу мурувват ёрдамлари ва дори-дармондан иборат мурувват юкларини  фонднинг ҳудудий филиаллари, ҳудудий Соғлиқни сақлаш бошқармалари орқали республикамиздаги тиббиёт ва махсус болалар муассасаларига тақдим этилди.

Мазкур хайрли ишларни давом эттириш мақсадида, фонд ҳамкор халқаро ташкилотлар билан бир қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди “Americares” ҳалқаро ташкилоти билан 1997 йилдан буён ҳамкорлик қилиб келмоқда, биргина 2018 йилда 16 марта , жорий йилнинг ўтган ярим йиллигида 10 марта юк етказилиб берилди.

2019 йилнинг 16-22 сентябрь кунлари “Americares” ҳалқаро ташкилотининг президенти ва бош директори Michael J Nyenhuis, “Americares” ҳалқаро ташкилоти дастурлари ва ҳалқаро ҳамкорлик ишлари бўйича вице-президенти Elizabeth Anne Peterson ва Ҳалқаро ҳамкорлик бўлимининг Евросиё дастурлари бўйича директор ўринбосари Dmitriy Popovлардан иборат делегация мамлакатимизга ташриф буюришди.

“Americares” ҳалқаро ташкилотидан олинган инсонпарварлик юкларининг ишлатилиши юзасида республикамизнинг Тошкент, Сирдарё ва Самарканд вилоятларидаги даволаш-профилактика муассасаларида бўлишди.

Делегация аъзолари ўзаро ҳамкорлик доирасида 19 сентябрь куни “Соғлом авлод учун” фонди, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги раҳбариятлари билан учрашишди ҳамда Фонднинг Тиббий-ижтимой марказида ва Тошкент Педиатрия тиббиёт институтида бўлишиб икки ташкилот ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ишларини юқори баҳолашди.

 “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди тадбир ёритилишида амалий ёрдамини аямаган оммавий ахборот воситалари вакилларига ўзининг самимий миннатдорчилигини билдиради.

Javob berish