Республикамизда болалар саломатлигини муҳофаза қилишда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг роли.

     “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли- 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм – маърифат ва рақамли иқтисодиётни роивожлантириш йили“да амалга оширишга оид Давлат дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида кўплаб хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиб келади

       Жумладан, 2020 йилда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан Ҳаракатлар стратегиясининг 4 йўналиши бўйича яъни аҳолини ижтимоий муҳофазага муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор  қаратилмоқда.

  Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия Фонди ва Германиянинг «Peace Village International»халқаро  ташкилоти ўртасидаги 3 томонлама шартнома доирасида ҳар йили 2 марта Республикамизнинг барча вилоятларидан бемор болалар Германиянинг нуфузли клиникаларига даволанишга юборилмоқда. 18 йилдан буён 12 ёшгача бўлган бемор болаларни бепул даволаб келинмоқда. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оила фарзандларига кўрсатилаётган ёрдам самарасида кўплаб болаларга соғлом ҳаётга қайтмоқда. Шу ўринда айтиш керакки, 2002-2020 йиллар давомида 395 нафар ўзбекистонлик бемор бола тананинг куйиш асоратлари, туғма ошқозон-ичак, сийдик ва нафас йўллари ҳамда таянч-ҳаракат тизими туғма ва ортирилган нуқсонлари ва бошқа ташҳислар билан Германиянинг нуфузли клиникаларида даволаниб қайтишди.  

 2020 йилнинг (14-16 феврал кунлари 8 нафар бемор болалар ГФР клиникаларига даволанишга юборилди. Шунингдек илгари даволанишга юборилган бемор болалардан 10 нафари соғломлаштирилиб, ота-оналари бағрига қайтиб келишди.Бугунги кунда 16 нафар болалар даволанишни давом эттирмоқда.

           Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2017 йил 25 декабрдаги “2018-2022 йиллар даврида болаларда туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш Давлат Дастури тўғрисида”ги ПҚ-3440-сонли Қарори ижросини таъминлаш бўйича “Соғлом  авлод учун”  фонди томонидан  кенг кўламли  ишлар амалга ошириб келинмоқда.

 Давлат дастури ижросини таъминлаш бўйича 2017-2019 йилларда 600 нафардан ортиқ юрак туғма нуқсони билан бемор болаларда бепул операциялар амалга оширилиб соғломлаштирилди.

Жумладан, Германиянинг “Фриеденздорф интернейшнл” халқаро хайрия ташкилоти грант маблағлари доирасида мураккаб турдаги Юрак туғма нуқсонлари бўлган 19 нафар бемор болалар “Эра Мед” клиникасида ва 17 нафари “Эзгу ният”МЧЖ клиникасида, 8 нафар бемор болалар Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ва 11 нафар бемор бола Самарқанд вилоят “Максуд Акмал юрак  кон томир маркази” МЧЖда операция қилинди. Шунингдек,  “Фриеденздорф интернейшнл” халқаро ташкилоти грант маблағлари доирасида Юрак туғма нуқсони бўлган 39 нафар болалар ТошПМИ клиникасида жарроҳлик операциялари қилиб соғломлаштирилди. Бу болаларни операцияси учун  Фриеденздорф Интернейшнл” халқаро ташкилоти томонидан сотиб олинган оксигенаторлар, уларни бутловчи қисмлари, канюлла ва катетер ва бошқа турдаги сарфлов материаллари ота-оналарга бепул етказиб берилди.  

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан 2020 йилнинг 9 ойи мобайнида Юрак туғма нуқсони бўлган 94 нафар бемор болалар операция қилиб соғломлаштирилди. Шунингдек, юқори лаб ва танглайнинг нуқсони, оёқ ҳамда бўйиннинг ортопедик нуқсони ва куйишдан кейинги нуқсонлари бўлган 33 нафар болалар (Тошкент Давлат Стоматология институти клиникаси, Андижон ва Қашқадарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида) жарроҳлик йўли билан операция қилиб соғломлаштирилди.

 

  «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия

   фонди    бўлим бошлиғи                                                               Ж.Нуров



Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари