«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди ва унинг ҳудудий филиаллари фаолияти

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг
22 февраль 1996 йилдаги  “Ўзбекистон Республикасида
тиббий-ижтимоий патронаж тизимини ташкил этиш тўғрисида”ги
қарорининг бажарилиши

 

 

 

Жорий йилнинг 9 ноябр куни Жиззах вилояти тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси Мирзачўл туманида 47 кишини бепул тиббий кўрикдан ўтказди, ундан ташқари 113 нафар кам таъминланган оилаларга эса дори-дармон шаклида,
10 ноябр куни эса Зарбдор туманида 93 киши тиббий кўрикдан ўтказилиб,дори-дармон
ва полиз маҳсулотлари шаклида инсонпарварлик ёрдами кўрсатилди.

            Андижон вилояти тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 11 ноябр куни Асака туманининг “Кўп терак” ва «Кадим» махаллаларида 120 киши тиббий кўрикдан бепул ўтказилди, шунингдек, кекса одамларга кўриш учун кўзойнаклар ва инсонпарварлик ёрдами кўринишидаги дори-дармонлар тарқатилди; шу йилнинг 13 ноябрида Мархамат туманида аҳоли учун соғлом турмуш тарзи бўйича маърузалар қилинди.

Хоразм вилоятида тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси жорий йилнинг 10-ноябр куни Хонқа туманининг “Туркистон” ва “Ёш куч” маҳаллаларида 154 нафар фуқарони тиббий кўрикдан ўтказди, шунингдек, 70 кишига инсонпарварлик ёрдами кўринишидаги дори-дармонлар берилган, 11-ноябр куни эса Хонқа тумандида 120 кишини тиббий кўрикдан ўтказди, 59 нафар фуқарога гуманитар ёрдам шаклида дори-дармон берилган. Лангар шаҳрида эса 104 нафар кишига дори-дармонлар етказилиб берилди. Жорий йилнинг 12 ноябр куни “Ширин” ва “Янги турмуш” маҳаллаларида аҳоли учун “Ўзингизни ва яқинларинггизни коронавирусдан ҳимоя қилинг” маънавий-марифий мавзусида маърузалар ўқилиб, тадбир ўтказилди.

Фонднинг Тиббий-ижтимоий патронаж марказининг бригадаси томонидан 9 ноябр куни Учтепа туманининг Шофайзибоғ маҳалласининг 41 нафар фуқаросига; 10 ноябр куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги ”Шарқ Юлдузи” махалласидаги 50 нафар кишига дори-дармон воситалари топширилди.

Қорақалпоғистон Республикасининг тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси
 10 ноябр куни Нукус тумани Арбаши махалласида ижтимоий химояга мухтож 62 та кам таъминланган оилаларга дори-дармон воситалари ва кўзойнаклар топширди. Жорий йилнинг 12 ноябр Нукус шаҳрида 73 нафар кексаларга дори-дармон ва кўриш учун кўзойнаклар тарқатилди.

Фарғона вилоятига тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан жорий йилнинг 11-ноябр куни Қўштепа тумани “Сой бўй” маҳалласидаги кам таъминланган ва ногирон фуқароларга дори-дармон ва кўриш учун кўзойнаклар тарқатилди.                                                                      

Тошкент вилояти тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси жорий йилнинг 11-ноябр куни Ўрта Чирчиқ туманида 104 кишини бепул тиббий кўрикдан ўтказди, 12 ноябр куни “Кучлик” маҳалласидаги 17-сонли ўрта мактабда ўспирин қизларни бепул УЗИда текширувдан ўтказилди.

 

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари