Соғлом авлод учун халкаро хайрия фонди ва унинг ҳудудий филиаллари фаолияти

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг
22 февраль 1996 йилдаги  “Ўзбекистон Республикасида
тиббий-ижтимоий патронаж тизимини ташкил этиш тўғрисида”ги
№71 қарорининг бажарилиши

 

Навоий вилояти "Соглом авлод учун Халкаро Хайрия Фонди ходимлари 29.01.2021 йилдан 4.02.2021 йил кунлари Хатирчи тумани 2та махалла: Уйшин, Кушчинор махаллари, Навбахор тумани 6та махалла: Навбахор, Узбекистон, Тошрабод, Калконота, Гужбогтепа, Буркут махалларида 633 нафар ахоли тиббий курикдан утказилиб, 169 нафар ахолига дори-дармон воситалари хайрия килинди.

2 – 4 февраль Тошкент вилояти Янгийул туманинг карашли Халкаобод, Галаба,Бахор,Нав махалларида жами 483 нафар тиббий курикдан утказилиб, 182 нафар ахолига дори-дармон воситалари хайрия килинди.

”Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Сирдарё вилоят филиали томонидан 30.01.2021 йилдан 4.02.2021 йил кунлари Гулистон шахрида жойлашган Сирдарё туман  21143- харбий кисм Сайхунобод туман Куп тармокли марказий  поликлиникаси да:2 та харбий кисм, жами – 311 нафар ахоли ва харбийларнинг оила аъзолари тиббий  курик утказилди, 133 нафарига дори-дармон ва кузойнаклар таркатилди.

2021-йили  01-04 феврал кунлари Қорақалпоғистон Республикаси "Соглом авлод учун" халкаро хайрия фонди, туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари билан хамкорликда Тахиатош тумани Найманкул да: Найманкул, Канжап, Аран, Мехрем , кишлокларида истикомат килувчи  330  нафар ахоли тиббий курикдан утказилиб, жами 196 фукораларга бепул мурувват ёрдамлари дори-дормонлар хамда куз ойнаклар таркатилди ва коронавирус пандемияси ва соглом турмуш тарзи тугрисида тушинтириш ишлари олиб борилди.

"Соглом авлод учун' хайрия фонди Жиззах вилоят филиали мутахасислари томонидан 2021 йил 1-4 февраль кунлари Ш. Рашидов тумани янги Диер, Сугдиена, Юксалиш(Куевбоши) махалларидан жами 417 нафар  ахоли тиббий курикадан утказилди. Тадбирлар давомида 206 нафар эхтиёжманд ахолига мурувват ёрдамлари хайрия тарзида бепул етказилди.

Тибий ижтимоий марказ мутахасислари томонидан 2021 ийл 1- 4 феврал кунлари УзР Фавкулодда Вазиятлар Вазирлиги харбий хизматчиларининг оила аьзолари, жами 186 нафар ахоли тиббий курикдан утказилди.

Андижон вилояти “Соғлом авлод учун” хайрия фонди тиббий ижтимоий бригада ходимлари томонидан 1.02 дан 5.02 гача Олтинкўл тумани “Кўмакай”,“Қўштепа” махалларида оила аъзоларини жами: 471 нафар тиббий кўрикдан ўтказилиб, 200 та оилага  дори дармонлар хайрия қилинди.

Соглом авлод учун Халкаро Хайрия Фондининг Тошкент шахар Тиббий ижтимоий марказ мутахассислари томонидан 1-5 – феарал кунлари давомида Узб. Респ Фавкулодда Вазиятлар Вазирлиги академияси, ФВВ академияси хузуридаги Фукаро Мухофазаси институтининг аёл ходимлари ва оила аъзоларидан 186 нафари тиббий курикдан утказилди.

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари