Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг
22 февраль 1996 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида
тиббий-ижтимоий патронаж тизимини ташкил этиш тўғрисида”ги
№71-сон қарорининг бажарилиши
Тошкент шахар тиббий ижтимоий марказ томонидан 2021 йилнинг 29.03- 01.04 кунлари Яшнобод туманининг "Мухтор Ашрафий", "Маърифат", "Ширинобод", "Ал -Бухорий" махаллаларида ижтимоий химояга мухтож жами 180 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан 78 нафар беморларга дори- дармонлардан иборат хайрия ердами курсатилди.
Сурхандарё вилояти “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди , вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан хамкорликда 2021 йил 29-30 март кунлари 9222 харбий кисм марказидаги харбийларнинг оила аьзолари хамда 31 март -1 апрелда Термиз шахар 3-сектор худудидаги махалаларда яшовчи темир дафтар ва аёллар дафтарига киритилган кам таьминланган, ногирони бор, куп болали ижтимоий химояга мухтож оилаларнинг жами 218 нафар ахолиси тиббий кўрикдан ўтказилди.
Навоий вилоят "Соғлом авлод учун" халкаро хайрия фонди тиббий ижтимоий бригадаси ходимлари томонидан 29.03.2021 – 2.04.2021 кунлари Конимех тумани 3 та махалла: Кукча, Эски Кукча, Зафаробод махалларида истикомат килувчи 366 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилиб, 106 нафар аҳолига дори-дармон воситалари таркатилди. "Соғлом турмуш тарзи", "Коронавирус касаллигини олдини олиш", "Эрта никохнинг салбий окибатлари", "Соғлом онадан-соғлом бола" мавзуларида давра сухбатлари ўтказилди.
2021 йил 29 – 1 апрель кунлари Хорзам вилоят “Соғлом авлод учун"халкаро хайрия фонди Хоразм вилоят филиали шифокор мутахассислари Хива туманининг: 4 махалласи Аваздунак, Панамахсум, Корадомок, Чанашик хамда Шовот туманининг 3 махалласида: Буйрочи, Оккул, Остона махаллаларда булиб, аҳолининг 319 нафари чукур тиббий кўрикдан ўтказилди. Шулардан 143 нафарига бепул дори – дармонлар берилди .
Андижон вилояти “Соғлом авлод учун” хайрия фонди тиббий ижтимоий бригада ходимлари томонидан 2021 йилнинг 29.03- 1.04 кунлари Пахтаобод тумани “Шомот”, “Хур ўлка”, “Серсув”, “Қорақўрғон”, “Қумшайдон”, “Зиёли” махалларида кам даромадли оила аъзоларининг жами: 438 нафар ахоли тиббий кўрикдан ўтказилиб, 200 та оилага дори – дармонлар хайрия қилинди.
2021 йилнинг 29 март- 1 апрел кунлари Қорақалпоғистон Республикаси"Соғлом авлод учун" фонди Чимбой тумани Майжап орайы, Караз, Бойшен, Кошкар жиккан, Ферма, Баг овулларида истикомат килувчи 305 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилиб, 207 фукораларга бепул дори-дормонлар ва кўз ойнаклар хамда усмир ёшдаги болаларга шамоллашга карши бепул мурруват ёрдами сифатида дорилар таркатилди. Фукораларга коронавирус инфекциясининг олдини олиш ва такрор юктиришга йул куймаслик хамда соғлом турмуш тарзи туғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Тошкент вилояти "Соғлом авлод учун" хайрия фонди ходимлари 2021 йилнинг 27.03- 29.03 кунлари Бука туманинг Дустлик ва Кулдирок махалларининг жами 127 нафар аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилди ва 98 нафар аҳолига бепул дори – дармонлар берилди.