Фонд тарихи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 23 апрелдага Фармонига биноан “Соғлом авлод учун” хукуматга қарашли бўлмаган халқаро ҳайрия жамғармаси ташкил этилди.

Фонднинг кўп қиррали фаолияти Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги 14 та минтақавий филиал ва 100 дан ортиқ таянч маскани фаолияти ҳисобига таъминланмоқда. Булар Жамғарма устави ва Низомида кўрсатилган мақсад ва вазифаларни жойларда амалга оширувчи минтақавий бўғин ҳисобланади.

Фонд ўз фаолияти доирасида ҳукуматга киритган таклифлар асосида 1993-2003 йиллар мобайнида Вазирлар Маҳкамасининг 9 та Қарори ва 1 та Фрмойиши қабул қилинди, жумладан:

  1. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 3 июлида 268-Қарори билан “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” қоида тасдиқланди.
  2. Шунингдек, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг таклифлари тўғрисида” (1993 йил 28 октябрдаги 524-қарор)
  3. “Ёш авлодни соғломлаштириш муаммоларини комплекс ҳал қилиш тўғрисида”, бу қарор билан ёш авлодни соғломлаштириш дастури тасдиқланди. (1993 йил 3 декабрдаги 589-қарор)
  4. “Соғлом авлод учун” халқро хайрия фонди корхоналари, бирлашмалари, ташкилотларидан имтёзли солиқ олиш тўғрисида” (1994 йил 8 февралдаги 61-қарор)
  5. “Соғлом авлод учун” халқаро хария фондини давлат қўллаб-қувватлаш тўғрисида” (1994 йил 5 мартдаги 119-қарор)
  6. “Ўзбекистон Республикаси тиббий-ижтимоий патронаж тизимини ташкил этиш тўғрисида” (1996 йил 22 феврал 71-сонли қарор)
  7. “Тошкент ихтисослашган хотин-қизлар коллежини ташкил этиш тўғрисида”. (1997 йил 207-сонли қарор)
  8. Болаликдан ногиронлар туғилишини олдини олиш учун янги туғилган чақалоқлар ҳамда ҳомиладор аёлларда туғма ва бошқа паталогияни барвақт аниқлаш бўйича “Она ва бола скринингги” давлат тизимини ташкил этиш тўғрисида”. (1998 йил 1 апрел 140-сонли қарор)
  9. Хукуматга қарашли бўлмаган “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг иш фаолиятини такомиллаштириш ҳақида (2000 йил 4 март 74-сонли қарор)
  10. “Соғлом авлодни камол топтириш бўйича ўқув-соғломлаштирш дастурини амалга ошириш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Фармойиши. (1998 йил 427-Ф-сонли).
  11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 30 январида "Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фондини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 20-сонли Қарори қабул қилинди.

Ойнинг машҳур мақолалари