“Амери Керз” (АҚШ) халқаро хайрия ташкилоти билан биргаликда қилинган ишлар
- “AmeriCares” халқаро ташкилоти томонидан 2015 йил давомида дори-дармонлар, тиббий анжомлар, ногиронлик аравачаларидан иборат 16 маротаба мурувват юклари келтирилди.Умумий қиймати 54 млн. 836,6 минг. АҚШ доллори.
- Шу жумладан яня бир ташкилот «Resource and Policy Exchange (RPX)»ташкилоти томонидан қуритилган сабзавот шўрвасидан иборат инсонпарварлик ёрдами келтирилди. Мазкур мурувват юкнинг қиймати 311,4 минг Ақш доллари.
“AmeriCares” халқаро ташкилоти вакиллари “Соғлом авлод учун” фондининг манзилига келиб тушаётган мурувват юкларини тақсимланиши ва тарқатилишини тўлақонли иштирокидан мамнун бўлиб, илиқ меҳмондўстлик учун чуқур миннатдорлик изҳор этдилар.
“The Resource and Policy Exchange” (АҚШ) нотижорат ташкилоти билан ўзаро ҳамкорлик
2010 йилнинг 30 декабрида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва “The Resource and Policy Exchange” (АҚШ) нотижорат ташкилоти билан ўзаро ҳамкорлик асосида “Тинчлик қарор топсин учун!” деб номланган озиқ-овқат таъминоти ҳақида битим имзоланганди.
2015 йил давомида “Соғлом авлод учун фондига халқаро ҳамкор ташкилотлар томонидан дори-дармон, тиббиёт анжомлари, мультивитамин, ногиронлик аравачалари, витаминлаштирилган сабзавот аралашмаси кўринишидаги мурувват ёрдамлари келтирилмоқда. Ушбу мурувват ёрдамлари фонднинг худудий филиаллари, ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари орқали республикамиздаги тиббий ва махсус болалар муассасаларига тақдим этилди.
Фонд “Resource and Policy Exchange” халқаро ташкилоти билан 2010 йилдан бери ҳамкорликда бир қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Ушбу мурувват юки фонд ва унинг минтақавий филиаллари ҳамда Соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлари орқали республикамиздаги 100 дан ортиқ тиббий, ижтимоий муассасаларга ҳамда кам таъминланган, имконияти чекланган аҳолига топширилади.
2016 йилда халқаро ҳамкорлик
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди мурувват йўналишида хайрия тадбирларини амалга ошириш, ўз Низоми ҳамда Давлат Дастурларининг ижросини таъминлаш мақсадида Республикамиздаги тиббий-ижтимоий муассасалар, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, “Меҳрибонлик”, “Мурувват” ва “Саҳоват” уйлари, махсус мактаб интернатлари тарбияланувчиларини қўллаб-қувватлаш учун дори-дармон, тиббиёт жиҳозлари, санитария-гигиена воситалари, кийим-кечак, озиқ-овқат, ногиронлик аравачалари, спорт инвентарларидан иборат мурувват ёрдамларини топшириб келмоқда.
Жорий йил давомида “Соғлом авлод учун” фондига халқаро ҳамкор ташкилотлар томонидан дори-дармон, тиббиёт анжомлари, мультивитамин, ногиронлик аравачалари, витаминлаштирилган сабзавот аралашмаси кўринишидаги мурувват ёрдамлари келтирилмоқда. Ушбу мурувват ёрдамлари фонднинг ҳудудий филиаллари, ҳудудий Соғлиқни сақлаш бошқармалари орқали республикамиздаги тиббий ва махсус болалар муассасаларига тақдим этилди.
Мазкур хайрли ишларни давом эттириш мақсадида, фонд ҳамкор халқаро ташкилотлар билан бир қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда. USAID халқаро ташкилотининг “Тинчлик йўлидаги озиқ-овқат ёрдами” дастури доирасида 14 сентябр куни соат 11:00 да Фонд мажлислар залида АҚШ нинг “Resource and Policy Exchange” халқаро ташкилоти томонидан келтирилган, 112,5 т витаминлар билан бойитилган қуритилган сабзавот шўрвасининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш лозимки, 2015 йили ушбу халқаро ташкилотдан 112,5 т витаминлар билан бойитилган қуритилган сабзавот шўрваси қабул қилиниб, 118 та тиббий ва ижтимоий муссасаларига топширилган.
“Соғлом авлод учун” фонди “Resource and Policy Exchange” халқаро ташкилоти билан 2009 йилдан бери ҳамкорликда бир қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Ушбу мурувват юки Фонд ва унинг ҳудудий филиаллари ҳамда Соғлиқни сақлаш ва Халқ таълими тизими ташкилотлари орқали республикамиздаги 139 та тиббий ва ижтимоий муассасаларига топширилади.
Шуни алоҳида такидлаш лозимки, 2016 йил ҳозирги даврига қадар ҳам Фонд ўз мурувват йўналиши доирасида хайрия тадбирларини амалга оширишда АҚШнинг “AmeriCares”, “TOMS SHOES” ва “Resource and Policy Exchange”, Германиянинг “Friedensdorf International”, Корея Республикасининг “Save the Children” халқаро ташкилоти, KOFIH халқаро соғлиқни сақлаш фонди, Финляндиянинг “Pribory Oy” ташкилоти ва бошқа халқаро хайрия ташкилотлари томонидан дори-дармонлар, санитария-гигиена воситалари, озиқ-овқат ҳамда тиббий жиҳозлардан иборат мурувват 30 та мурувват юклари келтирилиб, Республикамиз тиббий муассасалари, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, “Меҳрибонлик”, “Мурувват” ва “Саҳоват” уйлари тарбияланувчилари учун тарқатилди.
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ушбу хайрия тадбирини амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва ҳомийларга ҳамда оммавий ахборот воситаларига ўз миннатдорчилигини билдиради.