Мамлакатимизда сўнги йилларда аҳоли саломатлигини ҳар томонлама мустаҳкамлаш борасида жуда катта ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 13 апрелидаги ПҚ-1096-сонли “Аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳар томонлама баркамол авлодни ҳаётга келтириш ва шакллантиришмақсадида жамоатчиликнинг тиббий маданиятини ва саводхонлигик даражасини оширишга қаратилган кенг кўламли ахборот-тарғибот ишларини олиб бориш бўйича чора-тадбирлар дастури” ҳамда 2009 йилнинг 1 майдаги “2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида”ги Қарорларининг қабул қилиниши бу борадаги қилинаётган ишлар кўламининг кенгайишига сабаб бўлмоқда.
2007 йилдан буён “Соғлом авлод учун” халқаро ҳайрия жамғармаси ва Корея халқаро хайрия жамғармасибилан хамкорликда 33 та юрак туғма нуқсони билан болалар Корея Республикасига юборилиб операция қилинди.
“Соғлом авлод учун” халқаро ҳайрия жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Корея Республикасининг “JCI” Халқаро ешлар ташкилоти ҳамда “Ча” университети қошидаги “Пундан Ча” госпитали ўртасида 2011 йил 30 апрелда ҳамкорлик тўғрисидаги Битим асосан, госпитал мутахассилар томонидан операция амалга ошириш учун туғма юрак нуқсони билан оғринган 8 нафар бемор танлаб олинган ва Корея Республикасига кардио жарроҳлик йўли билан даволаш учун юборилиши режалаштрилган.
Шунингдек, жорий йилнинг 24 июндан 5 июлга қадар 4 нафар бемор ҳамда иккинчи гуруҳ эса 3 июлдан 15 июлга қадар яна 4 нафар бемор жамғарма вакиллари ҳамроҳлигида Жанубий Кореянинг Пундан Ча госпиталига даволаниш учун юборилмоқда. Шулар:
т/р | Ф.И.Ш. | Туғилган йили | Манзил |
|
Мансуров Жавохирбек | 17.09.2008 йил | Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри |
|
Мамашарипов Мадоминбек | 17.09.2007 йил | Сурхандарё вилояти, Термез шаҳри |
|
Бахтиерова Муслима | 16.12.2007 йил | Қарақалпоғистон Республикаси, Кунград тумани |
|
Тен Наталья | 03.09.2002 йил | Тошкент шаҳри, Бектемир тумани |
|
Каххарова Гавхар | 01.03.2002 йил | Қашқадарё вилояти, Яккабог тумани |
|
Улугмуродова Фатима | 16.08.2000 йил | Тошкент шаҳри, Себзар тумани |
|
Мухамедова Гўзал | 20.08.1998 | Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани |
|
Холматов Ислом | 26.08.2009 | Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани |
“Соғлом авлод учун” халқаро ҳайрия жамғармаси ушбу тадбирни амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва ҳомийларга, ОАВ орқали ёритишда кўмаклашган барча оммавий ахборот воситалари вакилларига ўзининг миннатдорчилигини билдиради