“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, Давлат Дастурлари ҳамда ўз дастурлари доирасида жисмонан бақувват, маънан етук, руҳан тетик фарзандларни тарбиялашда, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, “Соғлом авлод” ҳаракатини ривожлантириш мақсадида бир қатор тадбирларни ўтказмоқда. Ушбу йўналишда, яъни болаларимизнинг саломатлигини тиклаш борасида қатор халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.
Жумладан, жамғарма бугунги кунда Корея Республикасининг бир қатор халқаро ташкилотлари билан ҳамкорликда кенг қамровли фаолият олиб бормоқда. Жамғарма Кореянинг Junior Chamber International (“JCI Korea”) ташкилоти билан имзоланган ҳамкорлик Битимига мувофиқ, ҳозирга қадар ўзбекистонлик 33 нафарга яқин юрак хасталиги билан оғриган бемор болаларимиз Корея давлатининг нуфузли клиникаларида бепул жарроҳлик операцияларини ўтказишди ва соғломлаштирилди.
Жумладан, 2011 йилнинг июнь-июль ойларида Жанубий Кореянинг “JCI Korea” ташкилоти томонидан 10 нафар юрак хасталиги билан туғилган ўзбекистонлик бемор болалар Корея давлатида операция қилиниши режалаштирилиб, жорий йилнинг 24 июнь куни 4 нафар беморлар мазкур ҳайрия акциянинг биринчи босқичида Кореянинг “Пундан-ча” госпиталига жўнатилди.
Мазкур хайрли ишни давом эттириш мақсадида, 2011 йилнинг 2 июнь куни “Соғлом авлод учун” жамғармаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жанубий Колреянинг “Пундан Ча” госпитали ўртасида Тошкент шаҳрида кўз катарактаси билан оғринган Ўзбекистонлик беморларни оператив усуллар билан даволаш юзасидан навбатдаги ҳамкорлик Битими имзоланди. Шунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 июндаги 10/103-188-сонли 2011 йилнинг 26 июнидан 1 июл кунига қадар Жанубий Кореянинг “Пундан Ча” госпитали делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи тўғрисидаги дастури имзоланди.
Ушбу ташриф дастурига мувофиқ 2011 йилнинг 26 июнь куни юртимизга Жанубий Кореянинг “Пундан Ча” госпитали делегацияси ташриф буюришда ва ўз ишини 27 июнь кунидан бошлаб икки гуруҳга бўлинган ҳолда, яъни биринчи гуруҳ Республика кўз касалликлари клник шифохонасида кўз катарактаси билан оғринган Ўзбекистонлик беморларни оператив усуллар билан даволаш бўйича ҳамда иккинчи гуруҳ вакиллари Республика илмий-амалий Педиатрия тиббиёт марказига ташриф буюришди. Ушбу хайрия акция давомида Жанубий Кореялик мутахассислар томонидан 20 нафар кўз катарактаси билан оғринган беморларни оператив усуллар билан даволаш ва оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, тиббиёт соҳасида тажриба алмашиниш бўйича Республика илмий-амалий Педиатрия тиббиёт маркази, Республика илмий-амалий акушерлик ва гинекология тиббиёт маркази, Республика кўз касалликлари клник шифохонаси ва “Соғлом авлод учун” жамғармаси қошидаги Тиббий ижтимоий марказида учрашувлар ва маърузалар ўтказиш режалаштирилган.
Шу мақсадда, 2011 йилнинг 29 июнь куни Жанубий Кореянинг “Пундан Ча” госпитали делегациясининг иккинчи гуруҳ вакиллари “Соғлом авлод учун” жамғармасининг Тиббий ижтимоий марказига ташриф буюришди. Ташриф доирасида Кореялик мутахассислар томонидан асосан аёллар, фертил ёшидаги аёллар ва тиббиёт мутахассислари иштирокида учрашувлар ва маърузалар ўтказилди.
“Соғлом авлод учун” жамғармаси ана шундай хайрли ишларни ташкил этишида яқиндан ёрдам бераётган барча ҳомий ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ходимларига ўз миннатдорчилигини билдиради ва келажакдаги ҳамкорликка чорлайди.