Тиббий-ижтимоий патранаж маркази қошида ташкил этилган “Соғлом авлод” болалар оромгохининг очилиш маросими

Мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ Президентимиз И.А. Каримов аниқ ва лўнда қилиб “Инсон манфаатлари ҳимоя қилинган, инсон қадру қиммати кафолатланадиган жамият қурамиз”, – деган эдилар. Бунда жамият қадрияти мамлакат фуқаролари ўртасидаги муносабатлари, ҳар бир фуқаронинг ички дунёси, маънавий-маърифий даражаси, мамлакат тақдири ва жамият келажагига дахлдорлик  ҳисси билан ўлчанади.

Ўсиб келаётган авлод эса биз қурмоқчи бўлган жамиятнинг, миллатимизнинг вориси деб ҳисобланади. Болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш орқали ўзимизнинг шахс ва инсон сифатидаги фазилатларимизни бойитамиз. Болалар олдидаги мажбурииятларимизни англаймиз, миллат ва жамиятга дахлдорлик, унинг олдидаги масъулият ҳиссини аниқроқ тушунамиз. Шуни комил ишонч билан айта оламизки, бола ҳуқуқининг таъминланганлик даражаси жамият тараққиёти билан чамбарчас боғлиқдир.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Болаларни соғломлаштириш ва дам олдириш бўйича 2011 йил 18 майдан 08-17-28-сонли Республика доимий комиссиясининг кенгайтирилган мажлиси Баёнининг ижросини амалда бажариш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси бир қанча тадбирларини ўтказмоқда. Айниқса, кам таъминланган оилалар фарзандларининг таътил вақтларини мароқли ўтказиш мақсадида жамғарма қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда соғломлаштириш оромгоҳларини ташкил этмоқда.

Жумладан, 2011 йилнинг июнь ойида “Соғлом авлод учун” жамғармаси Тиббий-ижтимоий марказида хар йили анъанавий тарзда ташкиллаштирилиб келинаётган кам таъминланган, боқувчисини йўқотган болажоналар учун Соғлом авлодёзги дам олиш оромгохи ташкиллаштирилди. Мазкур оромгоҳ тўрт сменага мўлжалланган бўлиб, ҳар бир сменага 50 нафардан жами 300 нафар Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи кам таъминланган оилалар фарзандлари қабул қилинди. Жорий йилнинг  8 июн куни мазкур оромгоҳнинг очилиш маросими ўтказилган эди. Оромгоҳда дам олиш давомида болажонлар учун турли тўгараклар, маданий-маърифий, спорт дастурлари ташкил этилди. Шунингдек, оромгоҳдаги болажонлар жамғарманинг Тиббий-ижтимоий марказининг малакали шифокорлари назоратида бўлиб, улар учун турли витаминлар, дори-дармонлар ва сан-гигиеник воситалар топширилди.

Шу билан бир қаторда “Соғлом авлод учун” жамғармаси Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида 2011 йилнинг ёзги таътил мавсумида кам таъминланган оила фарзандлари учун Самарқанд вилояти “Ситора”, Фарғона вилояти “Хумо” ҳамда Тошкент вилоятиОқТош кимёгарлар оромгоҳларида Самарқанд, Бухоро, Навоий, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 355 нафар кам таъминланган оила фарзандлари мароқли дам олишлари ташкиллаштирилди. Бугунги кунда мазкур оромгоҳларга болажонларни жалб этиш ишлари олиб борилмоқда.

2011 йилнинг 8 июл куни соат 10:00 да  “Соғлом авлод” оромгохининг 3-сменасини  очилиш маросими ўтказилди. Очилиш маросимида оромгоҳдаги дам олувчи болажонлар учун қизиқарли дастурлар намойиш этилди. Оромгоҳда болажонлар 12 кун дам олиш давомида турли тўгараклар, маданий-маърифий, спорт дастурлари ташкил этилади. Ишлнамизки, мазмунли ҳордиқ чиқарган болажонлар келгусида фақат аъло баҳоларга ўқишади.

Мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ Президентимиз И.А. Каримов аниқ ва лўнда қилиб “Инсон манфаатлари ҳимоя қилинган, инсон қадру қиммати кафолатланадиган жамият қурамиз”, – деган эдилар. Бунда жамият қадрияти мамлакат фуқаролари ўртасидаги муносабатлари, ҳар бир фуқаронинг ички дунёси, маънавий-маърифий даражаси, мамлакат тақдири ва жамият келажагига дахлдорлик ҳисси билан ўлчанади. Ўсиб келаётган авлод эса биз қурмоқчи бўлган жамиятнинг, миллатимизнинг вориси деб ҳисобланади. Болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш орқали ўзимизнинг шахс ва инсон сифатидаги фазилатларимизни бойитамиз. Болалар олдидаги мажбурииятларимизни англаймиз, миллат ва жамиятга дахлдорлик, унинг олдидаги масъулият ҳиссини аниқроқ тушунамиз. Шуни комил ишонч билан айта оламизки, бола ҳуқуқининг таъминланганлик даражаси жамият тараққиёти билан чамбарчас боғлиқдир.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Болаларни соғломлаштириш ва дам олдириш бўйича 2011 йил 18 майдан 08-17-28-сонли Республика доимий комиссиясининг кенгайтирилган мажлиси Баёнининг ижросини амалда бажариш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси бир қанча тадбирларини ўтказмоқда. Айниқса, кам таъминланган оилалар фарзандларининг таътил вақтларини мароқли ўтказиш мақсадида жамғарма қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда соғломлаштириш оромгоҳларини ташкил этмоқда.

Жумладан, 2011 йилнинг июнь ойида “Соғлом авлод учун” жамғармаси Тиббий-ижтимоий марказида хар йили анъанавий тарзда ташкиллаштирилиб келинаётган кам таъминланган, боқувчисини йўқотган болажоналар учун “Соғлом авлод” ёзги дам олиш оромгохи ташкиллаштирилди. Мазкур оромгоҳ тўрт сменага мўлжалланган бўлиб, ҳар бир сменага 50 нафардан жами 300 нафар Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи кам таъминланган оилалар фарзандлари қабул қилинди. Жорий йилнинг 8 июн куни мазкур оромгоҳнинг очилиш маросими ўтказилган эди. Оромгоҳда дам олиш давомида болажонлар учун турли тўгараклар, маданий-маърифий, спорт дастурлари ташкил этилди. Шунингдек, оромгоҳдаги болажонлар жамғарманинг Тиббий-ижтимоий марказининг малакали шифокорлари назоратида бўлиб, улар учун турли витаминлар, дори-дармонлар ва сан-гигиеник воситалар топширилди.

Шу билан бир қаторда “Соғлом авлод учун” жамғармаси Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида 2011 йилнинг ёзги таътил мавсумида кам таъминланган оила фарзандлари учун Самарқанд вилояти “Ситора”, Фарғона вилояти “Хумо” ҳамда Тошкент вилояти “Оқ-Тош кимёгарлар оромгоҳ”ларида Самарқанд, Бухоро, Навоий, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 355 нафар кам таъминланган оила фарзандлари мароқли дам олишлари ташкиллаштирилди. Бугунги кунда мазкур оромгоҳларга болажонларни жалб этиш ишлари олиб борилмоқда.

2011 йилнинг 8 июл куни соат 10:00 да “Соғлом авлод” оромгохининг 3-сменасини очилиш маросими ўтказилди. Очилиш маросимида оромгоҳдаги дам олувчи болажонлар учун қизиқарли дастурлар намойиш этилди. Оромгоҳда болажонлар 12 кун дам олиш давомида турли тўгараклар, маданий-маърифий, спорт дастурлари ташкил этилади. Ишонамизки, мазмунли ҳордиқ чиқарган болажонлар келгусида фақат аъло баҳоларга ўқишади.

Javob berish