Тошкент вилояти ўқув маркази очилиш маросими

Мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ Президентимиз И.А. Каримов аниқ ва лўнда қилиб “Инсон манфаатлари ҳимоя қилинган, инсон қадру қиммати кафолатланадиган жамият қурамиз”, – деган эдилар. Бунда жамият қадрияти мамлакат фуқаролари ўртасидаги муносабатлари, ҳар бир фуқаронинг ички дунёси, маънавий-маърифий даражаси, мамлакат тақдири ва жамият келажагига дахлдорлик  ҳисси билан ўлчанади.

Маълумки, бугунги кунда Ўзбекистон ва Корея Республикалари ўртасида дўстона муносабатлар натижасида тиббий-ижтимоий сохаларда бир қатор лойихалар амалга оширилмоқда. Жумладан, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Корея Республикасининг бир қатор ташкилотлари ўртасидаги узоқ муддатли битимларнинг имзоланиши натижасида мамлакатимизда тиббий, таълим ва ижтимоий соҳаларда бир қатор ютуқларга эришилмоқда.

2009 йилдан бошлаб “Соғлом авлдод учун” халқаро хайрия жамғармаси Корея  Республикаси ва марказий Осиё тараққиёти аламуви уюшмаси билан хамкорликда бир қатор хайрли лойихаларни амалга ошириб келмоқда Шунигдек,   жамғарма қошида талабалар  ва ўқувчилар учун  корейс-тили дарси мунтаззам равишда тажрибали ўқитувчи томонидан бепул ўртатиб келинмоқда ҳамда хар ойнинг охириги санасида  Корея  Республикаси ва марказий Осиё тараққиёти алмашуви уюшмаси раиси Пак Канг Юн томонидан  кам таъминланган ёрдамга мухтож оила фарзандлари учун  аъло баҳоларга ўқиб келаётган талабаларга  стипендия жорий қилинган.

Жорий йилнинг 9 июлида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси, Корея Республикаси ва Марказий Осиё тараққиёти алмашуви уюшмаси, Корея маданият маркази Ассоциацияси, Корея халқаро хамкорлик маркази «KOICA»  билан хамкорликда Тошкент вилояти «СИОНГО» ( «Свердлов» қишлоғида)   ўқув маркази ташкил қилинди. Марказида корейс-тили, рус-тили, ўзбек-тили, компьютердан сабоқлар ва х.з. тажрибали ўқитувчилар томонидан мунтаззам равишда ўргатилиб келинмоқда.  Ўқув марказига Кореядан ўқитувчиларга ёрдам бериш мақсадида  волонтерларнинг   ташрифи кутилмоқда. 

Корея  Республикаси ва марказий Осиё тараққиёти алмашуви уюшмаси яна хайрли лойихаларни амалга ошириш мақсадида  кексаларнинг бўш вақтларини мазмунли ва мароқли ўтказиш мақсадида кексалар учун тез кунларда  марказ очишни режалаштирди.

“Соғлом авлод учун” жамғармаси ушбу тадбирни амалга оширишда яқиндан кўмак берган барча ташкилот ва ҳомийларга, ОАВ орқали ёритишда кўмаклашган барча оммавий ахборот воситалари вакилларига ўзининг миннатдорчилигини билдиради.

Javob berish