“Ўзтрансгаз” акциядорлик компаниясининг ташаббуси билан компаниянинг аёл ходимлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 1 июлдаги “2009-2013 йилларда ахолининг репродуктив саломатлигини мустахкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чорағтадбирлари туғрисида”ги ПҚ-1144 сонли қарорлари ижроси бўйича “Ўзтрансгаз” акциядорлик компаниясининг ташаббуси билан хукуматга қарашли бўлмаган “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг “Оила тиббий маркази” тиббиёт маскани ва Соғлиқни сақлаш тизимининг жойлардаги поликлиникалари билан биргаликда “Ўзтрансгаз” акциядорлик компанияси аёл ходимларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди. Ходимлар терапевт-кардиолог, гинеколог, отоларинголог, офтальмолог, эндокринолог, невропатолог мутахассислари томонидан чуқур кўрикдан ўтказилиб уларга қон, пешоб умумий тахлиллари, қондаги қанд миқдори ва бошқа тахлиллар, хамда ультратовуш, электрокардиограмма текширувлари ўтказилди.

Регионлар бўйича:

  1. Тошкент шахри – 151 аёл
  2. Сурхондарё вилояти – 133 аёл
  3. Хоразм вилояти – 397 аёл
  4. Бухоро вилояти – 619 аёл
  5. Навоий вилояти – 106 аёл
  6. Қорақалпоқстон Республикаси – 616 аёл

Тиббий кўрикдан ташқари аёлларга “Ногирон бола туғилишини олдини олиш”, “Соғлом турмуш тарзи асослари”, “Никохдан ўтувчи шахсларни мажбурий тиббий текширувдан ўтказиш йўли билан соғлом оила қуриш”, “Она сути мохияти”, “Аёлларда саратон касаллигини келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг олдини олиш”, “ОИТС/ОИВ касаллиги ва унинг профилактикси” мавзуларда семинарлар ўтказилиб хар хил буклетлар тарқатилди.

Тиббий кўрикдан ўтказишда жойлардаги “Саломатлик институти” филиаллари жуда актив қатнашишди.

Бугунги кунда тиббий кўрик якунлари анализ қилинмоқда ва тиббий кўрикдан ўтган аёлларга маслаҳатлар берилмоқда.

Javob berish