“Тошкент-Ленд” болалар истироҳат боғида ташкил этилган хайрия акцияси

“Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” биринчи халқаро байрамлардан бири бўлиб, уни ўтказиш ҳақидаги қарор 1949 йили Халқаро аёллар демократик федерациясининг махсус сессиясида қабул қилинган. Байрам сифатида эса 1950 йилдан бери нишонланиб келинади. 1989 йили “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция” қабул қилинади. Бу қонун ҳужжати 1990 йилдан кучга кирди. Шуни айтиш лозимки, мамлакатимизда  ҳар бир болага алохида эътибор берилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07-20-7-сонли 4 май 2007 йилдаги топшириғига биноан “Ўзбекистонда болалар фаровонлигини таъминлаш бўйича Ҳаракат Дастури” ва бошқа қонун ҳужжатлари болаларни ҳар томонлама ҳимоя қилиш, уларнинг баркамол бўлиб вояга етишларига қаратилгандир. Президентимиз И.А. Каримов таъкидлаганидек, “Соғлом авлодни тарбиялаш барчанинг, бутун жамиятнинг, шу юртда яшайдиган ҳар бир инсоннинг асосий иши, инсоний бурчидир”.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ҳам баркамол авлод тарбияси, истедодли ёш авлодни қўллаб-қувватлаш, ота-она меҳридан бебаҳра болаларга меҳр кўрсатишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. 1 июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб қатор тадбирларни амалга оширмоқда. Бу каби тадбирлар ўзига хос сарҳисоб бўлиб, нафақат байрам арафасида, балки йил давомида ўтказилади.

Ўз навбатида, “Мустахкам оила йили” Давлат дастурининг 28 банди ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 майдаги 07-07/1-141-сонли “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб 2012 йилнинг 26 май – 2 июнь кунлари “Ҳар бир фарзандга меҳр, эътибор” шиори остида ўтказиладиган Махсус ҳафталикнинг чора-тадбирлар режаси”га мувофиқ, 1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб, жорий йилнинг 28 май куни соат 09:00 дан 13:00 гача “Соғлом авлод учун” жамғармаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Тошкент ва Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги, “Сен ёлғиз эмассан” болалар жамоатчилик жамғармаси билан ҳамкорликдаги анъанавий тадбирлардан бири “Мехрибонлик” уйлари тарбиланувчилари учун Тошкент шаҳаридаги “Тошкент-Ленд” болалар истироҳат боғида хайрия тадбирини ўтказди. Байрам тадбирида Тошкент (6-сонли мактаб интернат, 14-,15-сонли “Меҳрибонлик уйи”), Сирдарё (27-сонли “Меҳрибонлик уйи”), ва Тошкент шаҳридаги (21,22,23, 24, 30,31-сонли “Меҳрибонлик уйи” ва SOS Bolalar mahallalari) жами 1100 нафардан зиёд “Мехрибонлик” уйлари ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тизимида ўз хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари учун барча кўнгилочар атракционлар бепул ташкил этилади.

Ҳукуматга қарашли бўлмаган “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси бу йўлда фаолият юритаётган ҳамда ўз фаолиятига кўмакдош бўлаётган барча-барчага беқиёс миннатдорчилигини изҳор этади.

Javob berish