«Соғлом авлод учун» халкаро хайрия жамғармаси Қашқадарё вилояти филиалининг 6 ойлик хисоботи

2012 йил – Оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга қаратилган давлат аҳамиятига молик ҳаракат дастурлари

«Никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўригдан ўтиши», «Эрта ва қариндошлик никоҳининг салбий оқибатлари», «Ирсий касалликларнин олдини олиш» мавзусида жами 2869 нафар ёш оилаларга, ота-оналарга 42 та учрашувлар ва давра суҳбатлари амалга оширилди. Уларга жамғарма филиали томонидан 5 турдаги жами 525 дона буклет, брошюра, постер ва плакатлар оригинал ва нусха шаклида кўчириб таркатилди.

Карши шаҳри, Ғузор, Нишон, Косон, Миришкор, Яккабоғ, Қамаши, Шаҳрисабз туманларидаги 18 та коллеж, 2 та академик лицей, 27 та МФЙ, 34 та КФЙ да, 15 та корхона ва ташкилот ҳамда 3 та ҳарбий қисмларда жамғарма филиали, Хотин қизлар қўмиталари, ВССб ходимлари, Маҳалла жамғармаси, Скрининг маркази, Саломатлик ва тиббий статистика институти филиали шаҳар ва туман Тиббиёт Бирлашмалари иштирокида «Никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўригдан ўтиши», «Эрта ва қариндошлик никоҳининг салбий оқибатлари», «Ирсий касалликларнинг олдини олиш» мавзусида жами 7658 нафар ёшларга 218 та учрашувлар ва давра суҳбатлари амалга оширилди. Уларга жамғарма филиали томонидан 5 турдаги жами 594 дона буклет, брошюра, постер ва плакатлар оригинал ва нусха шаклида кучириб тарқатилди.

Қарши шаҳридаги 2 та олий ўқув муассасаларида, 16 та корхоналар ва ташкилотлар ёшларига «Соғлом она-соғлом бола» мавзуси тафсилотлари ҳамда соғлом турмуш тарзи асослари буйича жами 4215 нафар қатнашчиларига 135 учрашув ва давра суҳбатлари тиббиётнинг долзарб мавзуларига оид савол-жавоблар амалга оширилди. Уларга 324 дона буклетлар оригинал ва нусха шаклида тарқатилди.

Жамғарма филиалидаги мавжуд 5 турдаги-Буклет «Фарзандингиз саломатлиги ўз қўлингизда», Плакат «Бу унга ёқмайди», Буклет «Бехатар оналик», Буклет «Булажак оналарга тавсиялар», Буклет «Хомиладор аёл нималарни билиши керак!?» номли жами 346 дона (оригинал ва нусха кўчирилган шаклда) ушбу тарқатма материаллар аҳоли ўртасида ўтказилган соғлом турмуш тарзи ва соғлом оилани шакллантиришга ҳамда дастур банди шиорига оид мавзулардаги тиббий кўрик, учрашулар ва давра суҳбати жараёнида тарқатилди. Бундан ташқари «ОИТС ва гиёҳвандликни олдини олиш», «Чекиш-умр заволи» мавусида вилоят СПИД маркази ва Наркалогия диспансери шифокорлари томонидан ушбу зарарли иллатлардан воз кечиш буйича маслахатлар берилди.

 

2012 йил – Маориф соҳасида амалга оширилган тадбирлар

Вилоятнинг Қарши шаҳри ва 7 та туманидаги, 35 та МФЙ ва 54 та КФЙларида ва 15 та таълим муассасаларида Хотин-қизлар қўмиталари, вилоят ва туман прокуратураси, ИИБ ходимлари, «Соғлом авлод учун» жамғамаси вилоят филиали, «Саломатлик ва тиббий статистика институти» Қашқадарё вилояти филиали, шаҳар ва туман таянч масканлари МФЙ ва КФЙ ходимлари ҳамкорлигида ўкув муассалариниг жами 7986 нафар ўсмир ва ёшлари ўртасида «Соғлом турмуш тарзи асослари», «Жиноятчилик ва акидапарастлик» оқибатлари, «Тамаки чекиш, ичкиликбозлик, инфекцион касалликлар, гиёҳвандлик, «ОИТС ва ЖЙОЮКни олдини олиш», «Огоҳлик давр талаби» мавзуларида 28 та маъруза ўқилди, 175 та давра суҳбати ва учрашувлар ўтказилди. Шунингдек 427 нафар ўсмирлар билан шахсий суҳбат ўтказилди ҳамда ушбу мавзуларга оид видеороликлар намойиш этилди.

Жамғарманинг вилоят филиали, Қарши шаҳар ҳамда туман таянч масканлари томонидан 1550 миқдордаги дори-дармонлар, гигиеник воситалар ҳамда буклетлар тарқатилди.

6 май куни Қарши шаҳридаги 1-мактабда 8-9 синф қизларининг 12 нафари иштирокида «Қизлар давраси» кўрик танлови ўткаказилди, танлов ҳар бир иштирокчиси жамғарма томонидан совғалар ва дипломлар муносиб такдирланди.

4 июн куни Қарши шаҳридаги 9-мактаб юқори синиф ўқувчи қизлари ўртасида (20 нафар) «Балли қизлар» беллашуви ўтказилди, беллашув ғолиблари қимматбаҳо совғалар билан таўдирланди.

Қарши шаҳри ва туманлардаги 16 та МФЙ ва КФЙлари маънавият ва маърифат хоналарида ёшлар ўртасида «Хуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш» бўйича соҳа мутахассислари иштирокида учрашувлар ўтказилди.

2012 йил – Маданий – маърифий соҳада қилинган ишлар

Қарши шаҳридаги болалар истирохат боғида кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари учун хомийлар томонидан ташкил этилган маданий дам олиш кунларида жамғарма филиали ва ҳамкор жамоат ташкилотлари иштирокида «Ҳар бир фарзандга меҳр эътибор!» шиори остида маънавий-маърифий ҳамда спорт тадбирлари ташкил этилди. Тадбирларда фаол қатнашган жами 285 нафар болаларга жамғарма филиали томонидан оёқ кийимлари тарқатилди. Спорт тадбирлари ғолиблари хомийлар томонидан эсдалик совғалар ва дипломлар билан такдирландилар.

Шунингдек «Меҳрибонлик» уйлари ҳамда махсус мактаб интернатлари тарбияланувчиларидан жами 1350 нафарига жамғарма филиали томонидан оёқ кийимлар бевосита тарқатилди.

Жагарма филиалининг ҳамкор ташкилотлар билан бирга амалга оширган жойлардаги 19 та МФЙ ва 24 та КФЙлари худудидаги поликлиника ҳамда КВПларда ўтказилган тиббий-ижтимоий патронаж кўриги, учрашувлар ва давра суҳбатлари ҳамда семинарлар жараёнида  «Она сутининг моҳияти» тўғрисида хотин-қизларга, ёш оналарга батафсил тушунча берилди.

Қарши шаҳрида 4 та ва Косон, Яккабоғ, Қарши, Миришкор, Шахрисабз, Касби туманлардаги жами 22 та ўрта умумтаълим мактабларида «Соғлом авлод-соғлом келажак» мавзусида «Нодирабегим» қизлари кўрик танловлари ўтказилди. Жами 82 нафар танлов иштирокчиларининг ҳар бирига жамғарма ва хомийларнинг эсдалик совғалари такдим этилди. Шунингдек Қарши шаҳри «Турнача», «Олтин балиқча», «Думбоқча», «Севинч» болалалар боғчаси мактабга тайёрлав гуруҳининг 50 нафар тарбияланувчилари иштирокида «Соғлом авлод – соғлом келажак» шиори остида амалий санъат кўргазмаси ва «Экалогия ва биз» мавзуида расмлар кўрик танлови ўтказилди танлов катнашчиларнинг ҳар бирига жамғарма томонидан совғалар улашилди.

2012 йил – Спортни ривожлантириш дастурлари

30-апрел кунлари спортнинг «Қўл жанги» кураши бўйича 1994-1996 йиллар туғилган ёшлар ўртасида «Ёшлар-гиёҳвандликка Қарши!» шиори остида Қарши Олимпия захиралари спорт коллежида вилоят очиқ биринчилиги турнири ўтказилди. Турнир ғолиблари ва совриндорлари жамғарма филиали ташаббуси билан ўтказилган тадбирда кимматбаҳо совғалар ва диплом билан тақдирландилар.

5-май куни Қарши шаҳридаги Олимпия захиралари спорт коллежи манежида спортнинг Енгил атлетика тури бўйича коллеж ва лицей талаба қизларининг жами 386 нафари ўртасида 2-босқичли югуриш, шахмат ва шашка мусобақалари бўлиб ўтди.

1-июн «Халкаро болаларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан болалар истирохат боғларида ўтказилган спорт тадбирларида иштирок этган болаларга жамғарма филиали томонидан 250 пар оёқ кийимлар совға қилинди. Шунингдек хомийлар томонидан совғалар ва дипломлар билан тақдирланди.

2012 йил – Гуманитар ёрдам дастурлари

Жамғарма филиали томонидан жорий йилда Германия Давлатининг «Фрейденсдорф-Интернэшнл» хайрия ташкилоти мутахасислари томонидан амалга оширилган вилоятдаги туғма ва орттирилган нуқсонли бемор болаларнинг тиббий кўригига жами 70 нафар кам таъминланган оилаларнинг бемор фарзандлари ташрифи таъминланди. Шунингдек Тошкент Тиббиёт Академиясида 5 нафар туғма лаб ва танглай нуқсонли бемор болаларга пластик операциялар ва Тошкент Трав. ва Ортоп. илм. текш. клиникасида 3 нафар бемор болалада туғма буйни қийшиқлик диагнози билан пластик операциялар ўтказилди.

2012 йилнинг 17-19 май кунлари вилоятнинг Деҳқонобод туманидаги «Акробод» ва «Деҳқонобод» станцияларида аҳолини тиббий кўригдан ўтказиш ва уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган «Саломатлик» поезди орқали вилоят аҳолисига 30003 микдордаги жами 11 млн. сўмдан ортиқ мурувват ёрдамлари Ушбу станциялардаги кам таъминланган оилаларга ҳамда вилоятнинг Қамаши ва Яккабоғ туманларида уй-жойлари ёғингарчиликдан жабр кўрган фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида жами 556 нафар оилаларга дори-дармонлар, озиқ-овқат махсулотлари, уй-рўзғор буюмлари ҳамда оёқ кийимлари ва кийим кечаклардан иборат инсонпарварлик ёрдамлари етказиб берилди. Шунингдек Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг Қашқадарё филиали учун ажратилаган 7 дона функционал кроватлари ва қуриш мосламаларидан иборат мурувват ёрдами шифохона маъмуриятига тантанали топширилди.

Вилоятнинг Қарши шаҳри, Қамаши, Яккабоғ, Қарши, Косон ва Муборак туманларида 15 та МФЙ ва 12 та КФЙларида «Оила-жамиятимизнинг муҳим бўғини», «Маънавият оиладан бошланади», «Оилада ёшлар тарбиясининг аҳамияти» шиорлари остида фуқаролар ўртасида Мустақиллик йилларида эришилган ютуклар, миллий урф-одатларимиз ва қадриятларимизнинг тикланиши, маҳаллалаларда олиб борилаётган меҳр-мурувват ва хайрия йуналишидаги ҳамда соғом миллат генофондини асраб авайлашдек сермулохазали тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилди. Савол жавоблар ва уларга тарқатилган тарқатма материаллар орқали фуқароларнинг билим даражалари оширилди. Тадбирларда жами 1786 нафар фуқаролар иштирок этишди.

Шонли саналар арафасида жамғарманинг вилоят филиали, Қарши шаҳар, Косон, Қамаши, Қарши, Яккабоғ, туманларида истиқомат қилаётган уйда ётиб қолган жами 78 нафар ёлгиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни холидан жамғарма филиали ва туман таянч масканлари томонидан аниқ манзилли хабар олиниб, уларга кийим-кечак, озиқ-овқат, дори-дармон, гигиеник воситалар ҳамда тиббий анжомлардан иборат жами 12 турдаги 956 миқдордаги мурувват ёрдами кўрсатилди. Ногиронлар аравачасига ўта мухтож 20 нафар қариялар ногиронлар аравачаси билан таъминлаш учун уларнинг тегишли хужжатлари расмийлаштирилди.

Қашқадарё вилоят «Уруш ва меҳнат фахрийлари» шифохонасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 майдаги «2011-2015 йилларда ёлғиз кексалар, фахрийлар ва ногиронларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги» қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоят «Уруш ва меҳнат фахрийлари» шифохонасида саломатлигини тиклаб, мароқли хордиқ чиқараётган жами 18 нафар фахрийлар ўртасида тиббий-ижтимоий тадбир ўтказилди.

Жамғарма филиали томонидан ажратилган дори-дармон, гигиеник воситалар, тиббий-анжомлар тадбирда иштирок этган барча фахрийларга тарқатилди.

Javob berish