“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси Тошкент вилояти минтақавий филиалининг 2012 йил 6 ойлик хисоботи

Вилоят САУ жамғармаси филиали томонидан 3 йил давомида “Аҳолининг репродуктив саломатликни мустахкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмонан ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлар” Давлат дастурининг ижросини таъминлаш ва жамғарманинг Низом доирасидаги ўз дастурларини амалга ошириш мақсадида қатор ишлар бажариб келинмоқда. Филиал ходимлари ва унинг таянч масканлари томонидан ўтказилган тадбирлар шулар жумласидандир.

Ёш авлодни баркамол тарбиялаш

2012 йил 10 февралда Янгийўл тумани Технология иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ва устозлари ўртасида “Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси ва ҳуқуқий маданият ҳамда соғлом турмуш тарзини шакллантириш” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилиб, 496 нафар ўқувчи ва устозлар иштирок этди. Шунингдек, ушбу коллежда 622 нафар III-курс ўқувчилари ва устозлари орасида 9 февраль Алишер Навоий, 14 февраль Бобурнинг таваллуд кунларига бағишланган “Икки буюк аллома” мавзусида тадбир ташкил этилди.

2012 йил 22 февралда Юқори-Чирчиқ тумани Транспорт ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежининг 150 нафар  ўсмир қизлари ўртасида “Ораста қизлар” мавзусида тадбир ўтказилиб, уларга 27600 сўмлик совғалар берилди.

2012 йил 2 мартда Чирчиқ шаҳар Ахборот технологиялари ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг 250 нафар ўсмир қизлари орасида “Репродуктив саломатлик ва экология”мавзусида семинар ўтказилди. Интерактив савол-жавоб кечаси ташкил этилиб, 10 нафар фаол иштирок этган иштирокчиларга жамғарма томонидан баҳоси 27 600 сўм бўлган совғалар ва Тошкент вилояти “Табиатни муҳофаза қилиш” қўмитаси ҳамкорлигида “Иқлим ва биз” номли китоблар тақдим этилди.

2012 йил 12 апрель куни Ўрта-Чирчиқ тумани “Қумовул” қўрғонида жойлашган “Маданият” саройида вилоят туман ва шаҳарлар умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Энг яхши саломатлик бурчаги” кўрик танлови ўтказилди ва танлов ғолибларига 197 сонда (баҳоси 252 000 сўм бўлган) қимматбаҳо совғалар топширилди.

2012 йил 23 апрель куни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли “Меҳрибонлик” уйида 14-15-сонли “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари ўртасида “Камалак жилоси” кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Танловда фаол қатнашган иштирокчи ва ғолибларга Тошкент вилояти “САУ” жамғармаси томонидан 71 дона (баҳоси 268 000 сўм бўлган) эсдалик совғалари топширилди.

2012 йил 27-апрель куни Қибрай туманидаги Байтқурғон Спорт мажмуасида ўқувчи қизлар ўртасида “Вилоят юддузлари” шиори остида бадиий гимнастика кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Тадбирда вилоят “САУ” томонидан 43 нафар иштирокчиларга 86 сонда, баҳоси 623 500 сўмлик кийим-кечак ажратилди

2012 йил 1 июнь — «Халкаро болаларни ҳимоя килиш куни» муносабати билан 24 май куни Зангиота туманининг 13-сонли болалар мусиқа-санъат мактабида «Ер куррасида тинчлик» мавзусида расмлар курик танловининг вилоят босқичи ўтказилиб, 23 нафар мусобақа ғолибларига баҳоси 780 000 сўмлик ҳамкор ташкилотлар томонидан эсдалик совғалари топширилди.

28 май куни халқаро хукуматга қарашли бўлмаган «Соғлом авлод учун” хайрия жамғармаси орқали Тошкент вилоятининг Зангиота, Ўрта-Чирчиқ, Юқори-Чирчиқ туманларида яшовчи 96 нафар кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оила фарзандларига Тошкент Давлат Цирки биносидаги концерт дастурига бепул чипталар берилди.

Ёшларни маънавий баркамол қилиш

Соғлом турмуш тарзи маданиятини шакллантиришга, ўз соғлиғига эхтиёткорлик билан муносабатда бўлишга, соғлом оила қарор топтиришни тарғиб қилишга йўналтирилган, шунингдек «Ёшлар соғлом турмуш тарзини танламоқда» комплекс дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш юзасидан Қибрай, Бўка, Қуйи-Чирчиқ, Юқори-Чирчиқ, Паркент, Бекобод, Ўрта-Чирчиқ, Охангарон, Бустонлиқ, Зангиота, Янгийул, Чиноз, Пскент туманлари, Чирчиқ, Олмалиқ, Ангрен шаҳарлар чекка қишлоқларидаги фуқаролари ва ўқувчилари билан суҳбат ва маърузалар ўтказилиб, уларга жами 2010 йилда 687 сонда 179850 сўмлик, 2011 йилда 695 сонда 112520 сумлик, 2012 йилда 882 сонда 189390 сўмлик буклетлар тарқатилди.

Соғломлаштириш дастури

Соғломлаштириш дастурига мувофиқ “Фриедэнсдорф Интернейшнл” халқаро ташкилоти гранти ҳисобига Тошкент Тиббиёт Академиясида 2010 йилда 17 нафар, 2011 йилда 9 нафар, 2012 йилда 6 нафар (710 000 сўм) лаб-танглай туғма нуқсони бўлган болалар жарроҳлик усулида даволанди.

Германиядан келган мутахасисларга 35 нафар болалар тиббий кўрикдан ўтказилди. 2 нафари Германия мамлакатида даволанишга тавсия берилди. Германиянинг «Фриеденсдорф интернейшнл» ташкилотидан келган мутахассисларга 30 нафар турли касалликлар билан оғриган бемор болалар консультация sилдирилди. 2012 йил 4 апрел куни Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларидан 25 нафар диспансер назоратида куйишдан кейинги асорати бўлган бемор болалар Германия давлатининг “Фриеденсдорф Интернейшнл” ташкилотидан келган мутахассисларга маслаҳат учун кўрсатилди.

2012 йилда юрак туғма нуқсони бўлган 6 нафар бемор болалар Педиатрия институтида жарроҳлик йўли билан даволанди. 16 нафар юрак туғма пороги бўлган бемор болалар хориж мутахассисларига консультация қилдириш учун назоратга олинди. 2012 йил 8 июль куни Тошкент вилояти Юқори-Чирчиқ тумани “Суранкент” ҚФЙга қарашли  “Ариранг” қариялар уйида Корея давлатидаги Ин-Ха университетидан келган мутахассисларга Тошкент вилоятининг туман ва шаҳарларидаги 171 нафар ахоли, жумладан 68 нафари ногирон болалар консультация қилдирилди.

Тиббий-ижтимоий патронаж бригадасининг фаолияти

ТИП бригада шифокорлари томонидан Тошкент вилояти Қибрай, Бўстонлиқ, Юқори-Чирчиқ, Бўка, Бекобод, Паркент, Ўрта-Чирчиқ, Қуйи-Чирчиқ, Охангарон, Янгийул, Зангиота, Чиноз, Пскент, Оққўрғон туманлари ва Чирчик, Ангрен, Олмалиқ шаҳарларининг 2012 йилда 35 та чекка қишлоқларидаги 130 та маҳалла ахолиси, 8 та мактаб ўқувчилари, 9 та касб-хунар коллежи ўқувчилари, 1 та махсус мактаб-интернати ўқувчилари, 4 та ҳарбий қисм ҳарбийлари ва уларнинг оила аъзолари, 1 та Тошкент Давлат Аграр университети талабалари, тиббий кўрикдан ўтказилди.

Амбуланс тиббий ижтимоий патронаж шифокорлари бригадаси томонидан кўрикдан ўтганлар сони:

Тиббий кўрикдан ўтганлар 9367 (15323) нафарни ташкил этди

Шулардан 3653 нафари фертиль ёшидагилар, 2548 нафар ўсмир ёшдагилар, жумладан 942 нафар қизлар, болалар 1947 нафар, қизлар 1361, эркаклар 860 нафар, аёллар 4012 нафар.

2012 йилнинг 12 январида Чирчиқ шаҳар ҳарбий гарнизон лазарети ҳарбийлари ва уларнинг оила аъзолари ўртасида, 17 январда Ўрта-Чирчиқ туманидаги 124-сонли ихтисослаштирилган махсус мактаб интернати тарбияланувчилари ўртасида, 25-26 январь кунлари Ўрта-Чирчиқ тумани Саноат-сервис касб-ҳунар коллежи ўсмир қизлари ўртасида, 9-10 февралда Янгийўл тумани Технология иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ўртасида, 23 февралда Янгийўл тумани Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ўртасида, 24 февралда Янгийўл туман Педагогика коллежи ўсмир қизлари ўртасида, 2 март куни Чирчиқ шаҳар Ахборот технологиялари хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ўртасида, 15 мартда Пскент туманидаги Агро-саноат ва иқтисодиёт касб ҳунар коллежи ўқувчилари ўртасида, 12 апрелда Юқори-Чирчиқ тумани Транспорт ва иқтисодиёт касб-хунар коллежи ўқувчилари ўртасида, 13 апрелда Юқори-Чирчиқ тумани Агросаноат ва иқтисодиёт касб-хунар коллежи ўқувчилари ўртасида, 23 апрель куни Тошкент Давлат Аграр университетининг талаба қизлари ўртасида, 18 майда Паркент туманидаги «Заркент» Ижтимоий касб-хунар коллежи ўқувчилари ўртасида «Қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари», «ОИТС касаллиги» ва “Репродуктив саломатлик”, “Қизлар гигиенаси” мавзуларида давра сухбатлари ва учрашувлар ўтказилди. Жами иштирокчилар сони 3983 нафарни ташкил этди .

Javob berish