“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси Бухоро вилояти минтақавий филиалининг 2012 йил 6 ойлик хисоботи

2012 йил – Оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга қаратилган давлат аҳамиятига молик ҳаракат дастурлари

”Соғлом она – соғлом фарзанд ” тамойилига мувофиқ оила саломатлигини, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш

Вилоят буйича хомиладор аёлларнинг 4232 пренатал текшируви ва 1764 биоусули билан скриниг марказида текширилди ҳамда 10080 нафар янги туғилган чақалоқларнинг неонотал текширувлари амалга оширилди. Текширув хулосалари асосида 3 нафар фенилкетонурия аниқланди. 23 нафар чақалоқ транзитор. Бундан ташқари текширув хулосаларига асосан хомиладорлардан 122 та аномалия аниқланиб, 114 нафарига хомиладрлик тўхтатилди. Туғма нуқсонлар билан туғилган чақалоқларга 138 упаковка ФКУ-3 махсус шифобахш болалар овқати билан таъминланди.

«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят Кенгаши ҳамда вилоят халк таълими бошқармаси билан ҳамкорликда вояга етмаган болалар ўртасида, «Болалар саломатлиги – давлат ҳимоясида», «Никоҳ тузиш тартиби ва унинг шартлари»,“Ватан бу оила” каби мавзуларда 55 маротаба суҳбат ва мулоқотлар ўтказилди. Тадбирларда 1200 дан ортиқ болалар иштирок этишди.

Вилоят репродуктив маркази билан ҳамкорликда ёш оналар ҳамда хомиладор аёллар орасида янги туғилган чақалоқларни парваришлаш ва оилада тиббий маданиятни амалга ошириш бўйича ташвиқот ва тарғибот ишлари режа асосида амалга оширилмоқда. Махсус видеоролик ҳамда кўргазмали воситалар асосида болаларни тўғри парвариш қилишга доир ҳамкорлик иши бажариб келинмоқда.

Шу билан бирга, Когон туманидаги “Гулхан” Бухоро туман “Бунёдкор”, Вобкент туман “Йулдош”, Бухоро шаҳар “Ёш алоқачи” болалар оромгоҳларида ёшлар ўртасида Аҳолии репродуктив саломатлигини мустахкамлаш, “Соглом ҳаёт”, «Чекиш-умр заволи», «Балоғат даври», “ОИТВ бу нима?”, Ўсмир ёшдаги қизларни ҳаётга тайёрлаш мавзусида семинар тренинг, суҳбатлар Ўтказилди Иштирокчилар сони 4000 нафардан зиёд.

2012 йил – Маориф соҳасида амалга оширилган тадбирлар

Бухоро шаҳридаги 21-сон ўрта умумтаълим мактабида, «Туризм», «Банк» коллежларида Когон туманидаги ўрта умумтаълим мактабларида педагогика колежи, “Гулхан” Бухоро туман “Бунёдкор”, Вобкент туман “Йулдош”, Бухоро шаҳар “Ёш алоқачи” болалар оромгоҳларида ёшлар ўртасида Аҳолии репродуктив саломатлигини мустахкамлаш, “Соглом ҳаёт”, «Чекиш-умр заволи», «Балоғат даври», “ОИТВ бу нима?”, Ўсмир ёшдаги қизларни хаётга тайёрлаш мавзусида семинар тренинг , суҳбатлар ўтказилди ва буклетлар, эсталик совғалари тарқатилди. Иштирокчилар сони 4000 нафардан зиёд.

Жамғарманинг ТИП томонидан аҳолининг тиббий саводхонлик даражасини ошириш мақсадида 6 ой давомида Бухоро шаҳаридаги 46 та МФЙ, Когон туманида Бухоро шаҳар 123-сон махсус мактаб интернатида қатор семинар ва давра суҳбатлари ташкил этилди. Уларда асосан соғлом оилани шакллантириш, “Йод танқислиги ва унинг олдини олиш”, “Замонавий контрацептив воситалар ва уларни қўллаш усуллари”, “Соғлом турмуш тарзи”, “Камқонлик ва унинг олдини олиш”, “Она сутининг моҳияти”, “Қариндошлар ўртасида никоҳ хавфи” ва “Скрининг текширувини биласизми?” мавзуларида 60 маротаба маъруза 1251 маротаба шахсий суҳбатлар ва тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, туғма ва ирсий касалликларнинг олдини олиш ва унга қарши чоралар кўриш бўйича алоҳида савол-жавоблар ташкил этилди.

Тегишли ташкилотлар билан «Қизил ярим ой» жамияти, «Камолот» ЁИХ, БМТ билан ҳамкорликда аҳолининг тиббий маданиятини ошириш ишлари мунтазам амалга оширилаяпти. 2012 йил 6 ой давомида вилоятдаги Когон туманида, Бухоро шаҳаридаги 46 та МФЙда Бухоро шаҳар 23, 21,12,13,15-сон ўрта умумтаълим мактаблари, Банк коллежи, 39-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби ўқувчилари, 123-сон махсус мактаб интернати ва болалар «Мурувват уйи» ўқитувчилари ўртасида туғма ва ирсий касалликларини олдини олиш масалалари бўйича «Мустахкам оила – маҳалла таянчи», «Соғлом авлод – Ватан таянчи», «ОИТСга қаршимиз», «Фаолликка қадам», «ОИВ бу нима?» мавзуларида семинар тренинг, тадбирлар ва савол жавоб кечалари бўлиб ўтди.

Тиббий ижтимоий патронаж бригадалари томонидан “Она сутининг моҳияти” мавзусида 1-сон, 2-сон туғуруқхоналарида, тарғибот ишлари мунтазам равишда амалга оширилмоқда.

Вилоят соғликни сақлаш, халқ таълими бошқармалари ҳамда репродуктив марказ билан ҳамкорликда таълим муассасаларида «Соғлом авлод асослари ва оила» ўқув дастурлари ишлаб чиқилди ва жорий этилди. Бугунги кунда бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

2012 йил – Маданий – маърифий соҳада қилинган ишлар

14 январ Ватан ҳимоячилари куни, 8 март Халкаро хотин қизлар куни муносабати билан, «Наврўз» байрами 9 май “Хотира ва қадрлаш кун”ларини нишонлаш муносабати билан 60 нафар пенсионер, кексалар ва ногиронлар холидан хабар олиниб жами 670 минг сўмлик ёрдам кўрсатилди.

2012 йил – Гуманитар ёрдам дастурлари

2012 йилнинг 6 ой давомида Когон тумани, 123 сон ихтисослаштирилган мактаб интернати ва Бухоро шаҳридаги 46 та  МФЙ да “Сомонийлар” истироҳат боғида “Саломатлик куни” да 1584 нафар вояга етмаганлар тиббий-ижтимоий патронаж қилиниб, ижтимоий сўровлар уюштирилди. Шу билан бирга уларнинг таъминланганлик даражаси ўрганилиб, мурувват ёрдами дори-дармонлар берилди.

Javob berish