Жамғарманинг Андижон вилояти минтақавий филиалининг 6 ойлик хисоботи

2012 йил – Оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга қаратилган давлат аҳамиятига молик ҳаракат дастурлари

“Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Болалар шаҳарчаси”нинг тарбияланувчилари учун Андижон шаҳридаги “Болалар боғи”да “Соғлом авлод учун” жамғармаси минтақавий филиали томонидан жорий йилнинг 26 май куни ҳайрия сайли ташкил этилди.

“1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан жорий йилнинг 29 май – 1 июнь кунлари  “Тенг имкониятлар” лойиҳаси доирасида вилоятдаги Меҳрибонлик уйлари ва мактаб интернатларда тарбияланувчи болаларга жами 2054 жуфт оёқ кийимлари берилди. Жумладан;

Андижон шаҳридаги Болалар шаҳарчаси – 94 жуфт, 12-сонли ёрдамчи мактаби – 135 жуфт, 26-сонли ёрдамчи мактаби – 271 жуфт, 13-ёрдамчи мактаб интернати – 190 жуфт, Хўжаобод туманидаги, 17-сонли кар болалар мактаб интернатига – 209 жуфт, Заиф эшитувчилар мактаб интернатига – 234 жуфт, 4-сонли ёрдамчи мактаб интернатига – 190 жуфт, Асака туманидаги 14-сонли ёрдамчи мактаб интернатига – 213 жуфт, 16-сонли кўзи ожиз болалар мактаб интернатига – 175 жуфт, Шаҳрихон туманидаги 15-сонли ёрдамчи мактаб интернатига – 229 жуфт оёқ кийимлари берилди.

Вилоят она ва бола скрининг маркази томонидан жорий йил давомида 13500 нафар ҳомиладор аёллар ҳомиладорликнинг илк муддатларида Скрининг текширувлардан ўтказилиб, 58 нафар ҳомиладор аёлларнинг ҳомиласида туғма нуқсонлар ривожланаётганлиги аниқланиб, ҳомилани тўхтатишга тавсия берилди.

Бошқарма тизимидаги туғруққа ёрдам кўрсатиш муассасаларида жорий йил давомида 14955 нафар янги туғилган чақалоқлардан скрининг текширувлардан ўтказилиб, 3 нафарида туғма гипотериоз ва 2 нафарида туғма фенилкетонурия касалликлари аниқланиб, бепул озиқ-овқатлар билан таъминланди.

Вилоят ҳокимлиги ва “Маҳаллар” жамғармамаси билан ҳамкорликда маҳалла фуқаролар йиғинлари қошида фаолият олиб бораётган “Ота-оналар университети” фаолияти, уларнинг иш олиб бориш тартиби, йўриқномаси қайта кўриб чиқилди. Маазкур йўриқномада оила илимини давлат ва нодовлат ташкилотлари ҳамкорликда амалга оширилиши кўзда тутилган бўлиб, бугунги кунда вилоятдаги 715 та маҳалла фуқаролар йиғинларида ота-оналарнинг ёш авлодни тарбиялаш бўйича ҳуқуқий, маънавий-аҳоқий ва физиологик билимларини ошириш мақсадида “Ота-оналар университетлар”и ташкил этилган.

Жамғарманинг тиббий ижтимоий патронажи орқали оилаларда, айниқса, ёш ота-оналарни фарзандларини баркамол тарбиялаш улар ўртасида тиббий саводхонликни ошириш мақсадида “Маҳалла” жамғармасининг ҳудудий бўлимлари билан ҳамкорликда Андижон шаҳри ва Андижон, Асака туманларидаги 1500 нафар аҳолини жалб этган ҳолда 17 та маҳаллаларда “Ота-оналар мактаблари” ташкил этилиб, тадбир давомида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг Респсублика Бошлқаруви Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда нашр этилган 491 та (умумий қиймати 115385 сўм) саломатликка оид буклетлар берилди.

“Ота-оналар университетлари”да ёш авлодни хуқуқий, маънавий-аҳлоқий ва психологик билимларини ошириш учун вилоят Ўрта махсус, касб ҳунар таълими бошқармасининг бошланғич хотин қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда Андижон Давлат Университети қошидаги 4, 5-сонли академик лицей, Андижон машинасозлик институти қошидаги академик лицей, Андижон шаҳридаги Кичик ва ўрта бизнес, Автомобил йўллари қурилиши, 1-сонли Миллий ҳунармандчилик, Кичик ва ўрта бизнес, Педагогика касб ҳунар коллежларида маънаият соатларида, ота-оналар мажлисларида жамғкарма мутахассислари томонидан 1200 нафардан зиёд ота оналарни жалб этган ҳолда тарғибот ишлари олиб борилди.

Хисобот даври давомида “Соғломт авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ТИП “Амбуланс” бригадаси мутахасислари Андижон тумани ва Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи 7539 нафар фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказдилар. Шу жумладан, 3968 нафар аёллар, 3102 нафар туғиш ёшидаги аёллар, 2183 нафар болалар, 1059 нафар ўсмирлар, 683 нафар қизлар, 229 нафар эркаклар жойлардаги худудий поликлиника ходимлари билан ҳамкорликда оналар ва болалар соғлигини мустахкамлаш, “Соғлом она – соғлом бола” мавзусида тушунчалар берилди. Тиббий кўрик давомида касаллик топилган фуқароларга бепул зарурий дори–дармонлар жами: 1805 та қути дори-дармонлар, 404 та санитария гигиена воситалари бепул берилди. Аҳолининг тиббий билимини оширишга қаратилган, умумий қиймати 87185 сўм бўлган 371 дона буклетлар бепул тарқатилди.

Хўжаобод, Шаҳрихон, Асака, Андижон туманлари “Соғлом авлод учун” таянч пунктлари, туман хотин–қизлар қўмиталари билан ҳамкорликда ёшлар ўртасида тиббий маданиятини оширишдаги ютуқ ва муаммоларга бағишланган семинар ва йиғилишлар ўтказилди, тадбир давомида ёшларга гигиена воситалари бепул берилди. ТИП “Амбуланс” бригадаси мутахасислари Андижон, Асака туманлари ва Андижон шаҳар МФЙларида, “Она сутининг моҳияти” мавзусида 37 та учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилиб, жами 2000 нафардан зиёд аҳоли жалб этилди.

Вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий амалий марказнинг вилояти бўлими билан ҳамкорликда жорий йилнинг октябр ойида “Соғлом авлод соғлом келажак” мавзусида вилоят семинари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Вилоят туғруқ муассасаларида ёш оналарни илк ёшдаги болаларни парваришлашни ўргатиш мақсадида, “Оналар мактаби” фаолият кўрсатмоқда. Жамғарма томонидан ёш оналар учун мўлжалланган буклет ва қўланманинг лойиҳалари тайёрланмоқда.Шунингдек, жорий йилнинг 4 чорагида жамғарма қошида “Оналар мактаби” фаолият бошлаши режалаштирилмоқда.

2012 йил – Маориф соҳасида амалга оширилган тадбирлар

Олий ўқув юртларида, касб-хунар коллежларида, мактабларда таълим олаётган ёшларни жалб этган ҳолда туғма ва ирсий касалликларни олдини олиш масалалари бўйича малакали мутахассислар иштирокида “Соғлом оила қурайлик”, “Соғлигингиз-бойлигингиз”, “Ирсий касалликлар, у қандай касаллик?”, “Тўйдан аввалги тиббий кўрикнинг аҳамияти”, “Соғлом оила қурай десангиз…”, “Оила-жамият таянчи”, “Ирсий касалликлар хақида”, “Қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари” каби мавзуларида семинарлар, тренинглар ва конференциялар ўтказилмоқда.

Жумладан, Андижон Давлат Университети қошидаги 4, 5-сонли академик лицей, Андижон машинасозлик институти қошидаги академик лицей, Андижон шаҳридаги Кичик ва ўрта бизнес, Автомобил йўллари қурилиши, 1-сонли Миллий ҳунармандчилик, Кичик ва ўрта бизнес, Педагогика касб ҳунар коллежларида ёшларни соғлом турмуш тарзига жалб этиш, тўйдан аввалги тиббий кўрикнинг аҳамияти, туғма ва ирсий касалликларни олдини олиш масалалари бўйича учрашувлар, суҳбатлар ўтказилмоқда.

Вилот “Оила” илмий-амалий маркази ҳамкорлигида Андижон тиббиёт институтида ҳамда Андижон Давлат тиббиёт институтида “Соғлом оила-соғлом жамият”, Андижон шаҳридаги маиший хизмат касб-ҳунар коллежида “Мустаҳкам оила-мустаҳкам жамият”, мавзуларида илмий-амалий конференциялар, Андижон Давлат университетида “Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” кўргазмали семинар ўтказилди.

Вилоятдаги Андижон Давлат Университети қошидаги 4, 5-сонли академик лицей, Андижон машинасозлик институти қошидаги академик лицей, Андижон шаҳридаги Кичик ва ўрта бизнес, Автомобил йўллари қурилиши, 1-сонли Миллий ҳунармандчилик, Кичик ва ўрта бизнес, Педагогика касб ҳунар коллежлари, Асака ва Андижон туманидаги 12 мактаб “Саломатлик ва тиббий статистика” институти вилоят филиали билан ҳамкорликда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган суҳбатлар ўтказилди.

“Саломатлик институти”, “Репродуктив саломатлик маркази”, вилоят перенетал маркази, “Она ва бола скрининг” маркази ҳамкорликда мазкур мавзу ёритилган 750 дона буклет, 100 та брашюра ва 55 та қўлланмалар тарқатилди.

Вилоят она ва бола скрининг маркази томонидан жорий йил давомида 13500 нафар ҳомиладор аёллар ҳомиладорликнинг илк муддатларида  Скрининг текширувлардан ўтказилиб, 58 нафар ҳомиладор аёлларнинг ҳомиласида туғма нуқсонлар ривожланаётганлиги аниқланиб, ҳомилани тўхтатишга тавсия берилди.

Бошқарма тизимидаги туғруққа ёрдам кўрсатиш муассасаларида жорий йил давомида 14955 нафар янги туғилган чақалоқлардан скрининг текширувлардан ўтказилиб, 3 нафарида туғма гипотериоз ва 2 нафарида туғма фенилкетонурия касалликлари аниқланиб, бепул озиқ-овқатлар билан таъминланди.

2012 йил – Маданий – маърифий соҳада қилинган ишлар

Андижон вилояти Избоскан тумани Чувама аёллар Мурувват уйига март 8 “Халқаро Хотин қизлар” куни муносабати билан манзилли хабар олинди. Жамғарма ва ҳомийлар ёрдамида 98 нафари вояга етмаганларга кийим кечак ва санитария гигиена воситалари берилди. Шунингдек, “Ўзбекнаво”нинг вилоят бўлими билан ҳамкорликда байрам концерти ўтказилди.

8-март хотин – қизлар куни ва Наврўз байрамида 62 та кам таъминланган, ногирон, вояга етмаганлардан манзилли хабарлар олинди, озиқ овқат маҳсулотлари, тиббий гигиеник воситалар бепул тарқатилди.

“1 июнь – Халққаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан жорий йилнинг 29 май – 1 июнь кунлари “Тенг имкониятлар” лойиҳаси доирасида вилоятдаги Меҳрибонлик уйлари ва мактаб интернатларда тарбияланувчи болаларга жами 2054 жуфт оёқ кийимлари  берилди. Жумладан; Андижон шаҳридаги: Болалар шаҳарчаси ( 94 та), 12-ёрдамчи мактаби (135 та), 26-ёрдамчи мактаби (271та) 13-ёрдамчи мактаб интернати (190та); Хўжаобод туманидаги 17-кар болалар мактаб интернати (209та). Заиф эшитувчилар мактаб интернати (234 та), 4-ёрдамчи мактаб интернати (190та), Асака туманидаги 14-ёрдамчи мактаб интернат (213 жуфт), 16 кўзи ожиз болалар мактаб интернати – (175 та), Шаҳрихон туманидаги 15- ёрдамчи мактаб интернати ( 229 та).

2012 йил – Спортни ривожлантириш дастурлари

Жами 612 та спорт заллари, 2356 та спорт майдонларидан оилавий спорт билан шуғулланиш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинлари, хотин-қизлар қўмиталари, вилоят Маданият ва спорт бошқармаси билан ҳамкорликда иш ташкил этилмоқда.

Оилавий спорт билан шуғулланиш учун Вилоят Халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги спорт муассасаларидаги спорт иншоотларида спорт турлари бўйича тўгараклар ташкил этилиб, спортчи оилалар учун зарурий шарт – шароитлар яратилди. Жумладан, Андижон олимпия заҳиралари коллежида спортнинг сузиш, волейбол, енгил атлетика ва соғломлаштирувчи гимнастика турларидан тўгараклар очилиб, малакали мутахассислар бириктирилди. Ушбу тўгаракларга ҳозирги кунда 62 та оила жалб қилинди.

2012 йил 16 май куни бадиий гимнастика бўйича “Она ва бола – соғлом оила” шиори остида  мусобақа ташкил қилинди. Ушбу мусобақада Андижон шаҳар, Балиқчи ва     Андижон туманларидан 52 нафар ёш қизлар ва 8 нафар аёллар (спортчи қизларнинг оналари) иштирок этиб, 9 та кўриниш бўйича беллашдилар. Мусобақа ғолиб ва совриндорлари дипломлар ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Оилавий спорт билан шуғулланиш учун вилоят ўрта-махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси тасарруфидаги спорт муассасаларидаги спорт иншоотларида ҳам спорт турлари бўйича тўгараклар ташкил этилиб, спортчи оилалар учун зарурий шарт – шароитлар яратилди. Жумладан, Андижон олимпия захиралари коллежида спортнинг сузиш, волейбол, енгил атлетика ва соғломлаштирувчи гимнастика турларидан тўгараклар очилиб, малакали мутахассислар бириктирилди. Ушбу тўгаракларга ҳозирги кунда 42 та оила жалб қилинди. Шунингдек, юксак натижаларга эришган спортчилар иштирокида оилавий спортчиларга кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

2012 йил – Гуманитар ёрдам дастурлари

Вилоят Соағлиқни сақлаш бошқармаси, хусусан вилоят Эндокринология диспансери билан ҳамкорликда диабет касаллиги ва вирусли гепатит билан диспансер назоратида турган болалар ҳақидаги банк маълумотлари шаклланмоқда.

Javob berish