Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 27 февралдаги ПҚ-1717-сонли қарори билан тасдиқланган “Мустаҳкам оила йили” давлат дастурининг 44-бандига мувофиқ, имконияти чекланган ва кам таъминланган оилаларда туғилган тиббий ёрдамга муҳтож болаларни соғломлаштиришга кўмаклашиш, Германия клиникаларида тиббий ёрдам кўрсатиш, таянч-ҳаракат тизими ва бўйин умуртқа поғонаси шикастланган болаларга “Чиройли оёқчалар” лойиҳаси доирасида мамлакат клиникаларида жарроҳлик ёрдамини кўрсатиш, танаси куйган болаларни даволаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига ёрдам бериш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соғлом авлодни тарбиялаш борасидаги ишларда “Соғлом авлод учун” жамғармасининг ҳам алоҳида ўрни бор. Шу мақсадда, Жамғарма томонидан бемор болаларни чет эл нуфузли клиникаларида даволаш махсус дастури ишлаб чиқилган.
Сизга маълумки, 2002 йилда “Соғлом авлод учун” халқаро ҳайрия жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Германиянинг “Фриденсдорф Интернейшнл” халқаро ташкилотлари томонидан уч томонлама ҳамкорлик битими имзоланган эди. Германиянинг “Фриденсдорф Интернейшнл” халқаро ташкилоти 1967 йили ташкил топган бўлиб, дунёдаги 35 дан ортиқ давлатлар билан ўзаро хамкорлик қилади. Ҳамкорлик доирасида ривожланаётган мамлакатлардаги 12 ёшгача бўлган бемор ва ногирон болаларни даволаш ва реабилитация қилиш билан шуғулланадилар. 2002-2012 йил I ярим йиллиги давомида 206 нафар Ўзбекистонлик бемор болалар терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан Германиянинг нуфузли клиникаларига даволаниш учун жўнатилди.
Ушбу халқаро ташкилотнинг грант маблағи ҳисобига 2012 йил I ярим йиллиги давомида республика бўйича жами 136 нафар туғма лаб танглай нуқсони бўлган ногирон болаларда 12 540,0 минг сўм маблағ доирасида жарроҳлик операциялари ўтказилди.
Шу билан бир қаторда “Чиройли оёқчалар” лойихаси доирасида туғма оёқ нуқсони (маймоқлик) ва “Қийшиқ бўйин” ташхиси билан 15 ёшгача бўлган болаларни операция қилиш мақсадида, 2012 йил I ярим йиллиги давомида 104 нафар бемор болалар операция қилинди ва жами харажат 12 090,0 минг сўмни ташкил этди.
2012 йил 15 августда қуйидаги 16 нафар бемор болалар Германия клиникаларида даволаниш учун жамғарманинг вакиллари ҳамрохлигида Германияга жўнаб кетишади. Улар Германия клиникаларида 6 ойдан 3 йил муддатгача даволаниб қайтишади.
№ | Ф.И.Ш. | Туғ. йили | Манзил |
1. | Сатторова Санобар | 26.07.2005 | Сурхондарё вилояти, Денов тумани |
2. | Ғайбуллаев Шохрухулла | 08.12.2003 | Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри |
3. | Ёрова Рухшона | 20.11.2005 | Самарқанд вилояти, Самарқанд тумани |
4. | Вохобжонова Мохларой | 19.07.2003 | Фарғона вилояти, Қўштепа шаҳри |
5. | Низомиддинова Нияра | 16.07.2003 | Наманган вилояти, Наманган шаҳри |
6. | Ибрагимов Жонибек | 08.08.2007 | Бухоро вилояти, Қоракўл тумани |
7. | Дўстмухаммедова Каромат | 09.07.2007 | Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани |
8. | Ўринбоев Муҳаммадали | 09.04.2007 | Наманган вилояти, Чортоқ шаҳри |
9. | Абдуҳамидова Каромат | 16.01.2002 | Самарқанд виляти, Патсдарғом тумани |
10. | Кимсанова Рисолат | 22.11.2000 | Сурхондарё вилояти, Узун тумани |
11. | Хасанбоев Шокиржон | 29.12.2004 | Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани |
12. | Жўрақулов Самариддин | 28.07.2003 | Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани |
13. | Бобоназаров Сухроб | 01.09.2006 | Сурхондарё вилояти, Денов тумани |
14. | Тошпўлатов Оғабек | 10.06.2006 | Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани |
15. | Қўчқоров Хасан | 23.09.2005 | Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани |
16. | Муртозаев Жавоҳир | 13.07.2006 | Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри |
“Соғлом авлод учун” жамғармаси ана шундай хайрли ишларни ташкил этишида яқиндан ёрдам бераётган барча ҳомий ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ходимларига ўз миннатдорчилигини билдиради ва келажакдаги ҳамкорликка чорлайди.
Ундан ташқари 19 август куни соат 06:00 да Германия Республикасидан 9 нафар соғломлаштирилган болалар юртимизга қайтиб келишади.
№ | Ф.И.Ш. | Туғ. йили | Манзил |
1. | Абдулфатиев Абубакир | 26.07.2005 | Наманган вилояти, Наманган шаҳри |
2. | Чулибоев Давлатбек | 08.12.2003 | Сирдарё вилояти, Ширин шаҳри |
3. | Пардаева Динара | 20.11.2005 | Тошкент вил., Ангрен шаҳри |
4. | Алижонов Довулбек | 19.07.2003 | Фарғона вил., Фарғрна шаҳри |
5. | Болтаева Жасмина | 16.07.2003 | Бухоро вилоят, Қоракўл туман |
6. | Рахматуллаева Робияхон | 08.08.2007 | Тошкент шаҳри, Олмазор тумани |
7. | Раджабов Рузимурод | 09.07.2007 | Қашқадарё вилоят, Яккабоғ тумани |
8. | Хамрокулов Сардор | 09.04.2007 | Бухоро вилоят, Шофиркон тумани |
9. | Окбутаев Умид | 16.01.2002 | Тошкент вилоят, Оққўрғон тумани |
“Соғлом авлод учун” жамғармаси ана шундай хайрли ишларни ташкил этишида яқиндан ёрдам бераётган барча ҳомий ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ходимларига ўз миннатдорчилигини билдиради ва келажакдаги ҳамкорликка чорлайди.