«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси Сурхондарё вилоят филиалининг 2011 йил 6 ой давомидаги фаолияти ҳақида

Тиббий ижтимоий патронаж кўригида аниқланган 3-ва 4-гуруҳларга мансуб оилалар тўғрисидаги маълумотлар

  • Вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари қошидаги тиббий ижтимоий патронаж комиссияларига,
  • Соғликни сақлаш муассасалари ва жамоат ташкилотларига ушбу оилаларнинг саломатлик даражасини ва ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар  белгилаш учун тақдим этилди.

«Она ва бола» скринингги Давлат дастури

  • Вилоят «Она ва бола скрининг» марказида 22400 нафар янги туғилган чақалоқлар (туғма гипотиреоз) ва ФКУ (фенилкетонурия) касаллигига скрининг текширувларидан ўтказилди. Текширув натижасига кўра 60 нафар туғма гипотиреоз ва 24 нафар чақалоқлар фенилкетонурия  касаллиги бўйича хисобга олинди.
  • Жорий йилнинг 6 ойида 2037 нафар бемор скрининг маркази эндокринолог текширувидан ўтказилиб, тегишли маслахатлар ва тавсиялар берилди. Туғма гипотиреоз хамда, диффуз букок касаллигининг 1-2-3 гурухлари аникланган беморларга скрининг маркази томонидан 205 нафар хомиладор аёллар 205 упаковка “L-тироксин” препаратлари  билан бепул таъминланди.

Жамғарманинг болаларни соғломлаштириш дастури

«Фриденсдорф Интернешнл» (Германия) халқаро ташкилотининг грант маблағлари хисобига Сурхондарё вилотиядан «Юқори лаб, юмшоқ ва қаттиқ  танглайнинг туғма нуқсони» бўлган ногирон болаларни Республика клиникаларида жаррохлик йули билан соғломлаштириш мақсадида вилоят филиали томонидан 16 нафар йўлланма берилди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Германия давлатининг “Фриеденздорф Интернейшнл” халқаро ташкилоти билан тузилган уч томонлама шартномага асосан, жорий йилнинг 15 май куни Денов туман тиббиёт бирлашмасида “Фриеденздорф Интернейшнл” халқаро ташкилоти мутахассислари томонидан вилоят туманларидан келган жами 90 нафар 14 ёшгача бўлган беморлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Ўтказилган тиббий кўрикда 7 нафар бемор болалар Германия клиникаларида маслаҳатлашиш ва даволаш учун белгилаб олинди.

  • “Оёқ ва бўйиннинг туғма ортопедик нуқсони” бўлган бемор болаларни  жаррохлик йўли билан даволаш мақсадида, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг травматология-ортопедия бўлимида қуйидаги операциялар ўтказилди, жумладан, 3 нафар бемор болаларда оёқнинг Х-симон операцияси, 1 нафар бемор болаларда туғма бўйин қийшиқлиги ва 2 нафар бемор болада оёқнинг туғма маймоқлиги операциялари амалга оширилди.
  • Болаларни ёзги соғломлаштириш ва дам олдиришни ташкил этиш  мақсадида вилоятдаги мавжуд 9 та болалар ёзги оромгохларига жамғарманинг вилоят филиали хисобидан 9 дона жами қиймати 289250 сўмлик биринчи тиббий ёрдамда ишлатиладиган дори-дармонлар хайрия ёрдами сифатида топширилди.

Тиббий кўрик вақтида,

  • Аёллар – 5511 нафар, болалар – 879 нафар, ўсмирлар – 1234 нафар, шу жумладан ўсмир қизлар – 904 нафар, эркаклар – 209 нафарида турли хилдаги эксрогенитал касалликлар аниқланди.
  • ТИП бригада томонидан касаллиги аниқланган беморларнинг 1522 нафарига касалхона ҳамда 6102 амбулатория шароитида соғломлаштириш максадида тиббиёт муассасаларига тавсия берилди.
  • Туман соғликни саклаш бўлимлари томонидан тавсияга асосан, аёллар –  5070 нафар, болалар (0-14)- 759 нафар, ўсмирлар 1101 нафар, шундан 783 нафар ўсмир қизлар соғломлаштирилди.

Жамғарма томонидан турар жойларда, маҳаллаларда ва ўқув муассасаларида соғлом оилани шакллантириш, “Соғлом она-соғлом бола” мақсадли вазифасини амалга оширишнинг асл моҳиятини, она ва бола саломатлигини мухофаза қилиш, соғлом авлод туғилиши ва тарбияланиши бўйича олиб борилаётган ишларнинг нечоғлик аҳамиятга эга эканлигини аҳолига тушунтириш ва уларнинг онгига етказиш мақсадида, Жамғарма вилоят филиали ТИП бригада томонидан ахолини тиббий кўрикдан ўтказиш вақтида “Гиёхвандликни олдини олиш”, “ОИТС/ОИВ касаллиги ва унинг профилактикаси”, “Репродуктив саломатлик”, “Ногирон бола туғилишини олдини олиш”, “Қариндош уруғлар ўртасидаги никоҳларнинг хавф хатари” “Соғлом она-соғлом бола”, “Соғлом оилани шакллантириш”, “Соғлом турмуш тарзи асослари”, “Никоҳдан ўтувчи шахсларни мажбурий тиббий текширувдан ўтказиш йўли билан соғлом оила қуриш”, “Соғлом овқатланишга 12 қадам”, “Она сути моҳияти” каби мавзуларда  11890 та шахсий суҳбатлар ва  18415 нафар ахоли ўртасида 368 та маъруза давра сухбатларини ўтказди, ҳамда ТИП бригада томонидан тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилди.

Жорий йилнинг 16 феврал куни вилоят ҳокимлиги ва “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси вилоят филиалининг хамкорликдаги тасдиқланган “2011 йил 22 февралдан 23 март кунига қадар “Соғлом она-соғлом бола” ойлиги”ни ўтказиш чора-тадбирлар режасига асосан вилоят хотин-қизлар қўмитаси, жамғарманинг вилоят филиали, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда жойлардаги ФҲДЁ бўлимлари билан биргаликда оилада тиббий маданиятни ошириш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, наркотик моддаларнинг ноқонуний  айланишини олдини олиш борасида Термиз шаҳар ва барча туманлардаги махаллар ахолиси, даволаш профилактика ва ўқув муассасаларида тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги ПФ-3434 сонли, 2009 йил 1 июлдаги  ПҚ-1144-сонли қарорининг ҳамда ОИВ инфекциясининг олдини олиш бўйича ҳудудларда олиб борилаётган ишлар аҳволини ўрганш ва амалий ёрдам бериш, шунингдек, Ҳукумат комиссияси мажлисида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, соғлиқни сақлаш  бошқармаси, «Соғлом авлод учун»  жамғармаси вилоят филиали  иштирокида ишчи гуруҳлари тузилиб, Термиз шаҳар ва 13 та туманларда таҳлилий йиғилишлар ўтказилди ва ушбу йўналишдаги ишлар самарадорлигини янада ошириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

АҲОЛИ ЎРТАСИДА ОММАВИЙ СПОРТНИ РИВОЖЛАТИРИШ ДАСТУРИ

Жамғарманинг вилоят филиали ҳар томонлама баркамол авлод тарбиясида спортнинг ўрни беқиёс, деб ҳисоблайди. Шу мақсадда, аҳоли ўртасида спортни ривожлантириш ва унга ёшларни, айниқса қизларни жалб этиш борасида ҳамкор ташкилотлар биргаликда 2011 йил 6 ойда қуйидаги спорт тадбирлари ўтказилди:

– 23 феврал куни Олтинсой туманидаги 25-сонли умумтаълим мактабида стол тенниси бўйича 40 нафар ўқувчи ёшлар ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди.

– 25 феврал куни Шўрчи туманидаги “Шўрчи донмахсулотлари” комбинатининг спорт мажмуасида миллий кураш бўйича хотин-қизлар ўртасида вилоят биринчилиги мусобақасини ўтказилди. Ушбу мусобақа совриндорларига Жамғарманинг Шўрчи туман таянч маскани ҳамда хомийларнинг эсдалик совғалари топширилди.

8 март “Халқаро хотин-қизлар куни”га бағишлаб, корхона, ташкилотлар, махаллаларда узоқ йиллар халқ фаровонлиги йўлида мехнат қилган фахрий аёллар, вилоятдаги фаол хотин-қизлар иштирокида жорий йилнинг 7 март куни Термиз шаҳридаги “Осиё” тадбирлар ўтказиш марказида байрам кечаси ва байрам дастурхони ташкил этилди ҳамда тадбир иштирокчиларига эсдалик совғалар топширилди. Ушбу тадбирга жамғарманинг вилоят филиали ҳисобидан 3200000 сўм маблағ сарфланди.

Шунингдек, «8 март халқаро  Хотин-қизлар байрами» муносабати билан 1-6 март кунлари давомида Жамғарманинг вилоят филиали ва шаҳар, туман таянч масканлари томонидан 99 нафар уйда ётиб қолган кекса онахонлар, узок йиллар халқ фаровонлиги йўлида мехнат қилган фахрий аёллар, ногирон хотин-қизлар, боқувчисини йўқотган бева бечоралар ҳамда маҳаллаларда истиқомат қилувчи 90-100 ёшни қаршилаган онахонларнинг холидан манзилли хабар олинди ва уларга вилоят филиали ҳисобидан 140000 сўмлик ҳамда ҳомийлар ҳисобидан 1450000 сўмлик хайрия ёрдамлари ҳамда байрам совғалари ташкил этилди.

“Навруз” умумхалқ байрами муносабати билан кам таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар холидан манзилли хабар олиш ва уларга хайрия ёрдамларини кўрсатиш мақсадида, Жамғарманинг вилоят филиали ҳамда туман таянч масканлари томонидан жорий йилнинг 14-19 март кунлари шаҳар ва туман маҳаллаларида истиқомат қилаётган ногиронлар, кам таъминланган оилаларнинг 37 нафаридан манзилли хабар олинди ва уларга 327000 сўмлик дори-дармон, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда кийим-кечаклардан хайрия ёрдамлари кўрсатилди.

“Навруз” умумхалқ байрами муносабати билан, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, вилоят хокимлиги хузуридаги вояга етмаганлар комиссияси, вилоят халқ таълими бошқармаси билан хамкорликда Термиз шаҳридаги 12-сон “Меҳрибонли уйи”нинг тарбияланувчилари ўртасида “Хуш келибсан далаларда Наврўз” байрам дастурини ўтказилди. Ушбу хайрия тадбирида вилоят филиали хисобидан “Меҳрибонлик уйи”га томонидан 22 дона дори-дармонлар, 10 дона кийим кечак, 38 дона санитария гигиена воситаси ва 100 дона санитария гигиена анжоми хамда 70 дона тиббий анжомлар хайрия ёрдами тариқасида берилди.

9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан 2-жахон уруши қатнашчилари ва меҳнат фахрийлари ҳамда боқувчиси йўқ ёлғиз кексалар холидан манзилли хабар олиш ва уларга манзилли хайрия ёрдами кўрсатиш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилди. Жумладан:

– ТИП бригада томонидан 5-6 май кунлари Термиз ва Қизириқ туманларидаги 13 нафар меҳнат фахрийларини тиббий ижтимоий патронаж кўригадан ўтказди ва уларга 13 дона сан.гигиена воситалари ва 36 қути дори-дармонлардан хайрия ёрдами кўрсатилди.

Шунингдек, жорий йилнинг 6-7 май кунлари жамғарманинг Узун, Сариосиё, Денов, Бойсун, Музрабод, Шурчи таянч масканлари ва хомий ташкилотлар хамкорликда 137 нафар 2-жахон уруши катнашчилари, байналманалчи жанглар ва мехнат фахрийлари холидан олиб уларга дори-дармон, кийим-кечак ва озиқ-овқат махсулотларидан иборат 436000 сўмлик хайрия ёрдамларини топширилди.

1 июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб, “Соғлом авлод учун” жамғармаси вилоят филиали, Ўзбекистон болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш ассоциацияси вилоят бўлими, вилоят Халқ таълими бошқармаси, Халқ ижодиёти маданий ва маърифий ишлар вилоят илмий-методик маркази билан ҳамкорликда 5 ёшдан 15 ёшгача бўлган иқтидорли болалар ўртасида “Ер куррасида тинчлик”, “Мустақил юрт фарзандиман”, “Меҳримиз сенга болажон” шиори остида вилоят расмлар кўрик танлови ўтказилди.

1 июн куни мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида “Ҳар бир фарзандга меҳр эътибор” шиори остида “Сурхоннинг жажжи гўзали” вилоят кўрик танлови ўтказилди. Ушбу кўрик-танловда болажонлар учун байрам дастурхони ёзилди ҳамда танлов ғолиб ва совриндорлари жамғарма вилоят филиалининг 150000 сўмлик ва хомийларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

26 июн “Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни”га бағишлаб – 26 июн куни Термиз шаҳрида енгил атлетика, мини футбол, марафон югуриш шунингдек Термиз олимпия захиралари коллежининг сузиш мажмуасида сузиш бўйича спорт мусобақалари ўтказилди. Ушбу спорт мусобақалари совриндорлари Жамғарманинг вилоят филиали хисобидан 150000 сўмлик қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

МУРУВВАТ ҲАМДА ХАЙРИЯ ЁРДАМИ ДАСТУРЛАРИ.

2011 йил 6 ой давомида Жамғарманинг Республика бошқарувидан мурувват йўли орқали вилоят филиалига келтирилган 45389 дона дори-дармонлар, санитария-гигиена воситалари ва анжомлари, тиббий жихозлар, ва соғлом турмуш тарзини тарғибот этувчи буклетлар жойлардаги тиббиёт муассасаларига, ахолининг ижтимоий химояга мухтож қатламига вилоят хокимлигининг тақсимоти асосида етказиб берди.

Жамғарма Бошқарувидан вилоят филиалига мурувват йўли орқали келтирилган 2870 кг витаминлаштирилган сабзавотли озиқ-овқат маҳсулотлари Сариосиё туманидаги аёллар ва Денов туманидаги эркаклар “Мурувват” уйилари ҳамда Шўрчи туманидаги 68- ва 122-сонли махсус мактаб интернатлариига хайрия ёрдами тариқасида етказиб берилди.

Жамғарма Марказий Бошқарувининг ташаббуси билан ташкил этилган “Саломатлик поезди” билан келтирилган 35908 дона дори-дармонлар, ногиронлик аравачалари, тиббиёт ускуналари, сан.гигиена анжомлари, 2400 кг ва 1200 қути озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда 950 дона тарғибот материалларидан иборат жами 25.790.343 сўмлик мурувват юклари жойлардаги тиббиёт муассасаларига, ахолининг ижтимоий химояга мухтож қатламига вилоят хокимлигининг тақсимоти асосида етказиб берди.

Javob berish