Ҳукуматга қарашли бўлмаган “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси Тошкент вилояти минтақавий филиалининг 2011 йил ярим йиллик (6 ойлик) ҳисоботи

Вилоят САУ жамғармаси филиали томонидан 2011 йил 6 ой  давомида “Ахолининг репродуктив саломатликни мустахкамлаш, соглом бола тугилиши, жисмонан ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлар” Давлат дастурининг ижросини таъминлаш ва жамғарманинг Низом доирасидаги ўз дастурларини амалга ошириш мақсадида қатор ишлар бажариб келинмоқда. Филиал ходимлари ва унинг таянч масканлари томонидан ўтказилган тадбирлар шулар жумласидандир.

Ёш авлодни баркамол тарбиялаш

Мехрибонлик уйи, Бука туманидан 15-сонли Мехрибонлик уйи, Бустонлик туманидаги 6-сонли махсус мактаб-интернат) жами  300 нафар болаларга Республика САУ жамгармаси хомийлигида сайл ташкил этилди. Болалар  музкаймок, салкин июимликлар ва кондитер махсулотлари билан таъминландилар. Жамгарма филиали томонидан 217 300 сумлик кондитер махсулотлари ташкиллаштирилди.

2011 йил 20 май куни Бустонлик туманидаги Файз туйхонасида 6-сонли махсус мактаб интернати, 125-сонли махсус мактаб интернат тарбияланувчиларининг суннат туйига бахоси 100 000 сумлик булган 300 дона музкамок  таркатилди.

2011 йил 24 майда Охангарон тумани 58-сонли махсус мактабида 4 турдаги спорт мусобакалари утказилиб, голибларга 47060 сумлик совгалар топширилди, 140 Кам таъминланган ва куп болали оила фарзандларидан 80 нафарига (коллеж талабалари) «Пахтакор» стадионида «Пахтакор» ва «Арабистон», «Бунёдкор» ва «Ал-Иттикод» (Саудия Арабистон) командалари уртасидаги футбол мусобакаларига бепул чипталар таркатилди.

Янги йил муносабати билан Зангиота туманидан 200 нафар болаларга Алишер Навоий киносаройида «Дада» номли фильми ва мультфильмлар намоийшига бепул томоша ташкил этилди.

1 июнь — Халкаро болаларни химоя килиш куни муносабати билан 2011 йил 30 июнда Тошкент-ленд истирохат богига (ирик шахридан 14-сонли нафар иштирокчиларга сан.гигиеник воситалари  таркатилди.

Бустонлик тумани Октош кургони «Кимёгар» болалар ёзги оромгохида 100 нафар кам таъминланган оила фарзандларига бепул йулланма берилди.

Ёшларни маънавий баркамол қилиш

Соғлом турмуш тарзи маданиятини шакллантиришга, ўз соғлиғига эхтиёткорлик билан муносабатда бўлишга, соғлом оила қарор топтиришни тарғиб қилишга йўналтирилган, шунингдек «Ёшлар соғлом турмуш тарзини танламоқда» комплекс дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш юзасидан Кибрай, Юкори-Чирчик, Урта-Чирчик, Охангарон, Бустонлик, Зангиота туманлари, Чирчик, Олмалик, Ангрен шахарлар чекка кишлокларидаги фуқаролари ва укувчилари билан суҳбат ва маърузалар ўтказилиб, уларга жами 695 сонда 112520 сумлик буклетлар тарқатилди.

Соғломлаштириш дастури

Тошкент Тиббиёт Академиясида 9 нафар лаб-танглай тугма нуксони булган болалар жаррохлик усулида даволаниб чикди.

Корея хайрия ташкилотидан келган мутахассислар томонидан 8 нафар юрак тугма нуксонлари билан «Д» хисобида турган болалар консультация килдирилиб, тегишли маслахатлар берилди. Шунингдек, Кореянинг Сеул шахридан келган мутахассислар томонидан 5 нафар юрак тугма нуксони билан «Д» хисобида турган болалар жаррохлик усулида даволанди. Германиянинг «Фридиенсдорф интернейшнл» ташкилотидан келган мутахассисларга 30 нафар турли касалликлар билан бемор болалар кунсультация килдирилди  ва Янгийул туманидан 1 нафар бола, Кибрай туманидан 2 нафар бола, Бустонлик туманидан 1 нафар, Урта-Чирчик туманидан 1 нафар ногирон болалар жаррохлик усули билан даволандилар. Тошкент вилояти Юкори-Чирчик тумани «Ариранг» кариялар уйида Корея давлатининг Ин-Ха университети мутахассислари томонидан вилоятнинг 37 нафар болалари  тиббий курикдан утказилди ва тавсиялар берилди.

Амбуланс тиббий ижтимоий патронаж шифокорлари бригадаси томонидан кўрикдан
ўтганлар сони

Тиббий кўрикдан ўтганлар 7266 нафар

  • Жами аниқланган касалликлар 5621 нафар бўлиб, 77,4% ташкил этди, шулардан 1839 нафари фертиль ёшидагилар, 738 нафар ўсмир ёшдагилар, жумладан  542  нафар қизлар, болалар  1808 нафар, кизлар 969нафарида касалликлар аниқланди.

Кибрай туманидаги Байткургон хизмат курсатиш коллежи, Чингельди маиший хизмат курсатиш коллежи, Чирчик шахридаги 2-6-10-15-17-сонли умумтаълим мактабларида, Юкори-Чирчик туманидаги Жумабозор КФЙга карашли Педагогика коллежида, Паркент туманидаги Коратухум КФЙга карашли 44-сонли умумтаълим мактабларида, Бустонлик туманидаги Кушкургон КФЙга карашли 30-сонли мактаб, Вилоят Педагогика коллежи, Кибрай кишлок хужалик коллежи, Тошкент давлат Аграр университети талабалари ва ўқувчилари  тиббий кўрикдан ўтказилиб, 1512 нафар қизларга анемия, буқоқ, алгодисменорея, қизлар гигиенаси  хақида маслахатлар берилди.

Ўтказилган тарғибот-ташвиқот ишлари мавзулари

  • Соғлом она оила таянчи
  • Контрацептив воситалардан фойдаланиш
  • Эндемик буқоқнинг олдини олиш
  • Болаларни профилактик эмлашнинг аҳамияти ҳақида
  • Болалар орасида паразитар касалликларнинг олдини олиш
  • ОИТС касаллиги
  • Ва гиёхвандлик
  • Оила ва никоҳ
  • Эрта никоҳнинг зарари
  • Кариндошлар орасида никохнинг зарари
  • Ирсий хасталиклар ҳақида
  • Балоғат даврида организмда ўзгаришлар
  • Ирсий ва туғма касалликларни эрта аниқлаш ва ногирон болалар тугилишининг олдини олиш
  • 1144, 892 қарорлар тарғиботи

 

Ҳамкорларимиз

  • Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси
  • Вилоят Хотин-қизлар қўмитаси
  • Вилоят «Махалла» жамғармаси
  • Вилоят Халк таълими
  • Вилоят урта-махсус касб-хунар таълими бошкармаси
  • Вилоят «Қизил ярим ой» жамияти
  • ЧП Мирсагатов
  • Вилоят ХДП партияси
  • Вилоят ЛДП партияси
  • Вилоят «Камолот» ЁИЖХ
  • «Тошкент хақиқати» газетаси
  • Вилоят «Ногиронлар» жамияти
  • «Ўзбеккино» миллий агентлиги
  • «Опа-сингиллар» ННТи

Javob berish