Тиббий ижтимоий патронаж бригадаси Чиноз тумани “ПАХТА” қишлоқ врачлик пунктида

11.10.2012

Тошкент вилояти Чиноз тумани “ПАХТА” қишлоқ врачлик пунктида жамғарма минтақавий филиали тиббий ижтимоий патронаж бригадаси 143 нафар аҳолини тиббий кўрикдан ўтказди. Шулардан 53 нафарини аёллар, 39 нафарини фертиль ёшдаги аёллар, 14 нафарини болалар, 75 нафарини қиз болалар ташкил этди. Шундан 1 нафари ногирон ва 2 нафари манзилли тиббий кўрикдан ўтганлардир. Кўрик давомида аҳоли қуйидаги врачлик мутахассисликларидан тиббий кўрикдан ўтдилар: УЗИ кўригидан 68 нафар, ЭКГ кўригидан 6 нафар, лаборатория кўригидан 128 нафар, аҳоли кўрилди. Ундан ташқари 18 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига хайрия ёрдамлари кўрсатилди. Шунингдек, “Эрта никоҳнинг салбий оқибатлари” мавзусида 23 нафар аҳолига маъруза ўқилди.

 

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари