Тиббий ижтимоий патронаж бригадаси “Чиноз” ва “Олмазор” қишлоқ врачлик пунктларида

13-14.10.2012

Тошкент вилояти “Чиноз” ва “Олмазор” қишлоқ врачлик пунктларида жамғарма минтақавий филиали тиббий ижтимоий патронаж бригадаси 203 нафар аҳолини тиббий кўрикдан ўтказди. Шулардан 112 нафарини аёллар, 96 нафарини фертиль ёшдаги аёллар, 30 нафарини болалар, 57 нафарини қиз болалар ташкил этди. Шундан 2 нафари ногиронлар ва 4 нафари манзилли тиббий кўрикдан ўтганлардир. Кўрик давомида аҳоли қуйидаги врачлик мутахассисликларидан тиббий кўрикдан ўтдилар: УЗИ кўригидан 65 нафар, ЭКГ кўригидан 7 нафар, лаборатория кўригидан 183 нафар, аҳоли кўрилди. Ундан ташқари 25 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига хайрия ёрдамлари кўрсатилди. Шунингдек, “ОИДС нима?” ва “Гиёҳвандлик аср вабоси”мавзусида 64 нафар аҳолига маърузалар ўқилди.

 

Javob berish





Ойнинг машҳур мақолалари